download 737.74 kb

70
Ўзбекистон Республикаси Оила ва Меҳнат кодексларининг гендер экспертизаси Ташкент-2008

Upload: phungdan

Post on 31-Dec-2016

244 views

Category:

Documents


14 download

TRANSCRIPT

Page 1: Download 737.74 KB

Ўзбекистон Республикаси Оила ва Меҳнат

кодексларининг гендер экспертизаси

Ташкент-2008

Page 2: Download 737.74 KB

Осиё Тараққиёт Банки копирайти Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу нашрда ифодаланган қарашлар муаллифларнинг нуқтаи назарини акс эттиради ва бу қарашлар Осиё Тараққиёт Банки, Директорлар Кенгаши ёки улар вакиллари бўлмиш Ҳукуматларнинг қарашлари ва сиёсатига мувофиқ бўлиши шарт эмас. Осиё Тараққиёт Банки ушбу нашрда тақдим этилган маълумотларнинг аниқлиги учун кафолат бермайди ва улардан фойдаланиш туфайли келиб чиқадиган ҳар қандай оқибатлар учун жавобгар эмас.

Page 3: Download 737.74 KB

М У Н Д А Р И Ж А:

СЎЗ БОШИ

I БОБ. ГЕНДЕР ЖИҲАТЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОИЛА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ…….........................

1. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ХАЛҚАРО ХУЖЖАТЛАРНИНГ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲИССАСИ.........................................

2. Ўзбекистон Республикасининг оила кодексига гендер тенглиги назари билан ёндашув:

2.1. Никоҳ тузиш эркинлиги ва гендер тенглиги масалалари ………..... 2.2. Никоҳ тузиш ёши ва гендер масалалари............................................. 2.3. Эр ва хотиннинг мулкий муносабатлари ҳамда тенглик

муаммолари.................................................................................

2.4. Боланинг насл-насабини белгилаш ва тенглик муаммолари........... 2.5. Оталикни белгилаш ва гендер тенглиги муаммолари........ 2.6. Хотинининг ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган

кундан бошлаб уч йил давомида эрнинг алимент тўлаш мажбуриятлари..............................................

2.7. Эр ва хотиннинг (собиқ эр ва хотиннинг) ўзаро бир-бирига таъминот бериш мажбуриятлари..............................

2.8. Никоҳ шартномаси ва алимент муносабатлари гендер тенглиги нуқтаи назаридан......................................................

2.9. Никоҳдан ажратиш ва гендер тенглиги муаммоси............. ХУЛОСАЛАР ВА ТАКЛИФЛАР........................................................

II боб. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва унинг гендер мезони...............................................

1. Гендер тенглигининг халқаро ҳуқуқий асослари: 1.1. БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча

шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси ҳамда меҳнат ва иш билан бандлик соҳасида жинсларнинг тенг ҳуқуқлилиги.............

1.2. Халқаро Меҳнат ташкилотининг конвенциялари............. 2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси:

2.1. Меҳнат соҳасида тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар...... 2.2. Меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш................................... 2.3. Синов муддати............................................................................ 2.4. Меҳнат шартномасининг тури................................................ 2.5. Меҳнат шартномаларини ўзгартириш ва бекор қилиш............. 2.6. Иш вақти..................................................................................... 2.7. Дам олиш вақти ва танаффуслар........................................... 2.8. Таътиллар.................................................................................... 2.9. Меҳнат шароитлари..................................................................

2.10. Давлат ижтимоий суғуртаси.................................................... 2.11. Касаначилик меҳнати..............................................................

ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР

Page 4: Download 737.74 KB

Миннатдорчилик билдириш Ушбу ҳужжат Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказининг қўллаб-қувватлаши, ёрдами ва қимматли ҳиссаси туфайли Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти томонидан тайёрланди. Ушбу тадқиқотни тайёрлаш борасида қимматли тавсиялар берган ҳукумат ташкилотларининг ва бошқа иштирокчиларнинг кўп сонли расмий вакилларига катта миннатдорчилик билдирамиз. Тадқиқотни тайёрлаш ва унинг устида ишлашга Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Дилноза Муротова салмоқли ҳисса қўшди. Рецензентлар Диловар Қобулова (Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази директори), Меҳри Худойбердиева (Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистондаги ваколатхонасининг гендер масалалари бўйича эксперти), Мирзатилло Тиллабоев (ю.ф.н., Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг инсон ҳуқуқлари бўйича ЮНЕСКО кафедраси катта ўқитувчиси) бениҳоя фойдали мулоҳазалари, тавсиялари ва қўшимчаларини тақдим этдилар. Тадқиқотнинг асосий қоидалари бўйича билдирган мулоҳазалари ва қўшимчалари учун Фарида Бақоевага (Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ) алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу нашр ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари учун ҳам, шунингдек гендер тенглиги соҳасида иш олиб бораётган тадқиқотчилар учун ҳам қизиқиш уйғотади деб умид билдирамиз.

Page 5: Download 737.74 KB

Сўз боши

Жамиятимиз ва давлатимиз диққат марказида турган кўпсонли

ижтимоий муаммолар орасида аёлларнинг аҳволини яхшилаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш жараёнига кенг жалб қилиш муаммоси алоҳида аҳамият касб этади.

Аҳолининг ярмини ташкил этувчи хотин-қизларнинг кундалик турмуши, уларнинг муайян муаммолари катта ижтимоий аҳамиятга молик бўлиб, улар жамиятга улкан таъсир кўрсатади ва аёлларнинг ривожланиши умуман инсоният тараққиётининг аниқ кўрсаткичи ҳисобланади. БМТ 1996 йилдан бошлаб инсонийлик мезонларининг яна бир индексини жорий этгани ҳам бежиз эмас. Бу индекс аёллар ва эркаклар ўртасидаги аниқ тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер нотенглигини бартараф этиш билан боғлиқдир.

Ҳозирги дунёда аёллар ва эркакларнинг чинакам тенг ҳуқуқлилигини қарор топтиришга ижтимоий тараққиётнинг, жамиятни барқарор ривожлантиришнинг асоси сифатида қаралмоқда. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда тенг ҳуқуқлилик ва камситмаслик принциплари изчил ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Бу халқаро ҳужжатлар хотин-қизларга нисбатан камситмаслик принципининг реал ҳаётда қарор топишига халқаро ҳамжамият муҳим аҳамият бераётганлигига яққол далолатдир.

Хотин-қизларга инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари берилишини кафолатлайдиган ҳуқуқий нормаларни ривожлантириш – зарур қадам эканлиги, бироқ бу уларни камситишларни бартараф этиш учун етарли эмаслиги халқаро ҳужжатларда эътироф этилади. Бу эса давлат аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча воситалари ва самарали механизмларини яратиши шарт эканлигини англатади.

Давлат мустақиллигига эришгач, Ўзбекистон Республикаси гендер масалаларини ҳал қилиш ҳамда хотин-қизларнинг жамият ишларида кенг иштирок этиши учун шароитлар яратиш билан мунтазам шуғулланиш борасида тарихий имкониятга эга бўлди. Бу ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий мақсадларга эришиш учун энг муҳим шартлардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасида тўлиқ тенгликка эришишга, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий аҳволини, уларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилашга, репродуктив саломатлигини сақлашга, шунингдек аёлларнинг ҳам, эркакларнинг ҳам жамият ва оиладаги анъанавий ролини ўзгартиришга қаратилган сиёсат қонун чиқарувчилик ва ижро этувчилик даражаларида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси БМТнинг 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенциясига ва қатор бошқа халқаро ҳужжатларга қўшилиб, ўз зиммасига хотин-қизларга нисбатан камситмаслик сиёсатини ўтказиш бўйича мажбурият олди ва шу мақсадда хотин-қизларни

Page 6: Download 737.74 KB

ҳуқуқий ҳимоя қилишни белгиловчи тегишли қонун ҳужжатларини қабул қилди.

Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида (46-модда) эркаклар ва аёлларнинг тенглиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, никоҳ тузишнинг эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилик принципи, ота-онанинг болаларни боқиш ва тарбиялаш учун тенг равишда жавобгарлиги (64-модда) эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари аёлларга эркаклар билан тенг шароитларда: барча кишиларнинг ажралмас ҳуқуқи сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқини, ишга олинаётган пайтда тенг имкониятларни, эркин касб танлаш ва таълим олиш ҳуқуқини, пенсияга чиққанда, ишсиз, бетоб ва ногирон бўлган тақдирда ижтимоий таъминот ҳуқуқини, саломатлигини ва меҳнат шароитларининг хавфсизлигини сақлаш ҳуқуқини таъминлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан аёлларга давлат хизматидан, бошқарувнинг барча даражаларида давлат ва жамоат ишларини бошқаришда иштирок этишдан эркаклар билан тенг равишда фойдаланиш таъминланади.

Шундай қилиб, республикада олиб борилаётган гендер сиёсатининг асосий ютуқлари сифатида аёлларнинг таълим даражаси ҳамда ижтимоий ҳаётда иштирок этиш улуши юқори эканлигини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг барча жабҳаларида эркаклар ва аёлларнинг юридик жиҳатдан тенглигини мустаҳкамлаб қўяр экан, давлатимиз имтиёзлар ва устуворликлар, кафолатлар тизими орқали уларнинг меҳнати ва саломатлигини муҳофаза қилиш учун қўшимча шароитлар яратади. Бироқ қонун ҳужжатларимизда гендер тенглиги муаммолари ҳамон долзарблигича қолмоқда. Меҳнат, оила, конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ тармоқлари олимлар ўртасида тез-тез мунозаралар бўлишига сабаб бўлмоқда.

Аёллар томонидан ҳам, худди шунингдек умуман жамият томонидан ҳам ҳуқуқларнинг англанмаганлиги мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш муаммоларининг ўзига хос хусусиятидир. Аёллар аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил этибгина қолмай, шу билан бир қаторда ижтимоий жиҳатдан фаол ҳамда турмушнинг ҳозирги замон шароитларига пухта мослашган бўлишларига қарамай, ана шундай ҳолат юзага келган. Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларини алоҳида ўрганиш лозим.

Ушбу нашрнинг материаллари Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг аҳволини, ижтимоий-демографик вазиятнинг гендер жиҳатларини тадқиқ этишга, Ўзбекистон Республикаси Оила ва Меҳнат кодексларининг қоидаларини гендер таҳлили нуқтаи назаридан ўрганишга бағишланган бўлиб, унда гендер тенглиги принципини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар баён этилган.

Page 7: Download 737.74 KB

Ушбу нашр амалдаги қонун ҳужжатларини халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш масалаларида амалий материал бўлиб хизмат қилади ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашдан манфаатдор бўлган барча учун фойдали бўлади деб умид қиламиз.

Диловар Кабулова, Фукаролик ташаббусларини

куллаб-куватлаш маркази Директори

Page 8: Download 737.74 KB

I боб. Гендер жиҳатлари ва Ўзбекистоннинг оила

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Никоҳ ва оила кўплаб асрлар мобайнида ҳар қандай жамият ижтимоий

тузилмасининг ажралмас қисмлари бўлиб келган. Никоҳ ва оила инсоният жамиятини такрор ишлаб чиқарувчи ва унинг барқарорлигини таъминловчи мустаҳкам ижтимоий институтлардир.

Оила энг муҳим ижтимоий муассасалардан бири бўлиб, амалда айнан у орқали гендер вазифалари англанади ва амалга оширилади. Оила андозалари фақат муайян ҳолатлар ва қарорларга боғлиқ бўлиб қолмай, балки у давлат сиёсатининг таъсири ва қуйи поғонада жамоаларнинг қўллаб-қувватлаши, шунингдек анъаналар, ижтимоий қадриятлар ва иқтисодий муҳит орқали ҳам шаклланади.

Айнан оила биз ўзимизни эркин ва бемалол тутишимиз мумкин бўлган ва ҳар биримиз учун қадрдон жой бўлиб қолмокда. Оила жамият кўрсаткичи бўлиб, унинг аҳволи кўп жиҳатдан фаровонликка ва соғлом руҳий муҳитга боғлиқдир.

Оила – бу мураккаб ижтимоий муассаса бўлиб, оила ички муносабатлари ва эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг шаклланишида кўп нарса, биринчи навбатда, миллий маданият, тарихий анъаналар, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, шахс омиллари билан белгиланади.

Оила бола вояга етадиган асосий макон ва инсоний муносабатлар барча турларининг ўчоғидир. Ҳозирги замон оиласи маълумотли, интеллектуал жиҳатдан ривожланган кишиларни, ўз муносабатларини ўзаро ҳурмат ва тушуниш асосида қура оладиган эркаклар ва аёлларни тарбиялашга хизмат қила оладими, деган савол туғилади. Оила қизларга ҳам, ўғил болаларга ҳам камолга етиш йўлини ўзлари танлаш ҳуқуқини берадими, у аёлнинг ҳуқуқларини ҳурмат қиладими, унга шахс сифатида қарайдими?

Амалиёт шуни кўрсатадики, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида аёллар ўзларини эркаклар билан тенг деб билмайдилар, асрлар мобайнида уларга иккинчи даражали фуқаро сифатида муносабатда бўлиб келингани учун ҳам шундай аҳвол юзага келган.

Ўзбекистонда оила ҳамда хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги аҳволи масалаларига катта эътибор берилади. Давлат томонидан оиланинг мавқеи ва ижтиомий салоҳиятини кучайтиришга, хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги мақомини оширишга қаратилган дастурлар қабул қилинмоқда. Ўзбек жамияти анъаналар ва урф-одатларга жуда бой бўлиб, улар жамият аъзоларининг ахлоқий, одоб ва маданий жиҳатдан ривожланишида ҳамда умуман миллатни уюштиришда ижобий роль ўйнайди. Бироқ, баъзи бир оилаларда айрим номақбул урф-одатлар ва расм-русумлар борки, улар бу оилалар аъзоларининг юриш-туриши нормаларини белгилайди. Урф-одатлар ҳамда уларга риоя этиш талаблари хусусан аёлни эркаклар билан тенг бўлмаган вазиятга қўяди. Оилада қизларни катталарга ва

Page 9: Download 737.74 KB

эрига итоаткорлик руҳида тарбиялаш ҳанузгача сақланиб қолган бўлиб, бу айниқса қишлоқда кучли намоён бўлади. Масалан, никоҳларни тузиш ҳар доим ҳам никоҳланувчи жуфтликларнинг ўзаро розилиги ва ихтиёрий, онгли қарорига асосланган деб бўлмайди. Никоҳ тузувчилар учун кўпинча уларнинг ота-оналари ёки оиланинг бошқа аъзолари бу масалани ҳал этадилар, бу эса никоҳланувчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри бузишдир.

Давлат Конституцияси ва қонунлари ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз йўлини ўзи танлашнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланиб, уларда ҳар бир кишининг, яъни эркаклар ва аёлларнинг ҳар томонлама жисмоний ҳамда маънавий-ахлоқий ривожланишлари учун тенг ҳуқуқлар белгиланган ва кафолатланган.

Ҳозирги замон жамиятида аввалбошданоқ гендер нотенглигига асослар яратилади: қизалоқлар болалигиданоқ асрлар давомида қарор топган аёллик вазифаларини бажаришга тайёрланади, уларда сусткашлик, ювошлик ва итоаткорлик руҳи тарбияланади; эркаклар ҳамда аёлларнинг оила ва ижтимоий ҳаётдаги тенглигига нисбатан эскича қараш шаклланиб боради; хотин-қизлар ижтимоий ҳаётдан оила ва маиший турмуш соҳасига сиқиб чиқарилади; эркаклар оила бюджетини шакллантиришда иштироклари ҳиссаси юқори бўлганлиги туфайли оилада ҳукумрон мавқени эгаллайдилар; уй-рўзғордаги вазифалар тақсимланишида нотенгликка йўл қўйилади; эркаклар биринчи никоҳдан ажрашмасдан иккинчи (диний) никоҳ тузишлари мумкин ва ҳоказо.

Аёллар оилада кўплаб вазифаларни бажарадилар ва бу вазифаларни қўшиб олиб бориш жуда мураккабдир. Аёллар оилавий иттифоқда шерик, уй-рўзғорда ҳақ тўланадиган ва тўланмайдиган бека, онадирлар. Болалар парваришига доир оғир юк ҳам кўпинча улар зиммасида бўлади. Аёлларнинг ана шу вазифаларни бажариши оила аъзоларининг, хусусан болаларнинг соғлиғи, маълумоти даражаси, моддий фаровонлигини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади, шунингдек аёллар болаларга улар ҳам улғайганларида муайян вазифаларни бажаришлари учун намуна андозаси бўлиб хизмат қиладилар.

Оилада ота-она томонидан ҳам, эр-хотин томонидан ҳам хотин-қизларга нисбатан йўл қўйиладиган зўравонлик ҳоллари жамиятда мавжуд бўлган гендер номутаносиблигидан жиддий далолатдир. Аёлларга нисбатан зўравонлик кўпинча сексуал ва маиший зўравонлик шаклида, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, садизм асосида уларга нисбатан қотиллик ва турли даражадаги оғир тан жароҳатлари етказишда, шунингдек жисмоний ва руҳий зўравонликнинг бошқа шаклларида намоён бўлади.

Оилада зўравонликнинг ўсиши қадимий тарихий илдизларга, иқтисодий, ахлоқий, криминоген ва бошқа сабабларга эгадир. Бу ҳодиса сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишидан қатъи назар дунёнинг барча мамлакатлари учун хосдир. Чунончи, Европа давлатларида ўртача ҳар бешинчи аёл, жаҳонда эса ҳар учинчи аёл оиладаги зўравонликка дуч келади. Жаҳон бўйича Норвегияда 6%, Янги Зеландияда

Page 10: Download 737.74 KB

20%, Голландия ва Швейцарияда 21%, АҚШда 22%, Канадада 29%, Буюк Британияда 30%, Мисрда 34%, Покистонда – 42%, Бангладешда 47%, Гонконг ва Эквадорда 50%, Туркияда эса 58% аел зўравонлик қурбони бўлганлар.1

Ўзбекистонда аёлларга қарши зўравонлик кўринишларининг динамикасини мунтазам равишда кузатиш борасида давлат ва бошқа мониторинг тизимлари йўқлигига қарамай, турмушда зўравонлик тарқалгани тўғрисида айрим далиллар мавжуд: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 1995 йилда 2540 та номақбул оила ҳисобга қўйилган бўлса, 1998 йилга келиб бу кўрсаткич 3128 тага етган. 2000 йилда хотин-қизларга нисбатан 520 та сексуал зўравонлик ҳоллари қайд этилган.

Зўравонлик натижасида жамият улкан иқтисодий йўқотишларга дучор бўлади: меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш туфайли хотин-қизларнинг иш ўрнидаги самараси камаяди ва энг асосийси оилага, унинг бир меъёрда ривожланишига ўнглаб бўлмайдиган маънавий-ахлоқий зарар етказилади.

Оила алоҳида бир жабҳа бўлиб, унда гендер тенглиги муаммолари ёки, аниқроғи, гендер нотенглиги жуда кескин, кўпинча – жуда оғриқли тарзда намоён бўлади ва айнан оилада уларни ҳал этиш бошқа жойдагидан кўра қийин, жуда бўлмаганда, ҳуқуқ ёрдамида ҳал қилиш қийин кечади. Амалиёт шундан далолат берадики, қонунлар даражасида мустаҳкамлаб қўйилган аёл ва эркак ўртасидаги тенглик принципи ҳар доим ҳам ҳаётга татбиқ этилавермайди, айрим ўринларда умуман татбиқ этилмай қолвериши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам айнан шу ўринда оилада гендер тенглиги ғояларини мутаҳкамлаш ва уларни ҳаётга аниқ тадбиқ этиш механизмини мустаҳкамлаш жуда муҳимдир.

Шу туфайли ҳам оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларини гендер таҳлилидан ўтказиш зарурати туғилдики, бу таҳлил амалдаги оилавий-ҳуқуқий нормалар эр ва хотиннинг ҳар бири ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши имкониятини қандай таъминлаётганига, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари камситишлардан холи бўлишни қай даражада кафолатлаши тўғрисидаги масалани татқиқ этишга қаратилган.

Гендер экспертизасини ўтказишнинг мақсади амалдаги оила ва ҳуқуқ нормалари эр ва хотиннинг ҳар бирига уларга берилган тенг ҳуқуқларни ҳақиқатда амалга ошириш учун қай даражада имконият бераётганлигини, гендер-нейтрал қонун ҳужжатлари реал ҳаётда камситишлар бўлмаслигини қай даражада кафолатлашини ва ниҳоят, гендер мутаносиблигини бузувчи нормалар мавжудми ва бундай бузувчи нормалар қай даражада асосли эканлигини аниқлашдан иборатдир.

Қонун ҳужжатларини гендер экспертизасидан ўтказишнинг вазифалари, биринчидан, у ёки бу масалаларни ҳал қилишда эркак ёки аёлнинг устунлигини очиқчасига эътироф этувчи ёхуд улардан бирининг ҳуқуқини ошкора чеклайдиган нормаларни аниқлаш ва таҳлил этишдан

1 http://www.oef.org.ee/_repository/File/Lhisuhtevgivald%20venekeelne%202007.pdf

Page 11: Download 737.74 KB

иборатдир. Иккинчидан, эр ва хотиндан бирининг ҳуқуқларини камситишга ёхуд, аксинча, асоссиз равишда кенгайтиришга олиб келувчи ёки олиб келиши мумкин бўлган расмангина гендер-нейтрал бўлган нормаларни аниқлашдир.

Экспертиза ҳар икки жинс учун ҳам тенг бўлган ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар принципи асосида ўтказилади. Мазкур принцип хусусан таҳлил учун муҳимдир, чунки у тармоққа оид ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлашга доир қисмидаги салбий ва ижобий қоидаларни аниқлаш имконини беради. Шунингдек қонун ҳужжатларини гендер экспертизасидан ўтказиш уни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга ҳам қаратилгандир.

Экспертиза жараёнида инсон ҳуқуқларига доир амалдаги халқаро стандартларнинг жинслар тенглигига тааллуқли қисми, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва унинг қўлланилиш амалиёти кўриб чиқилди.

1. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ХАЛҚАРО ХУЖЖАТЛАРНИНГ ОИЛАВИЙ

МУНОСАБАТЛАРДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲИССАСИ

Эркак ва аёл фақат муайян ёшга етганидан кейингина никоҳланиш ва ўз оиласини яратиш ҳуқуқига эга бўлади. Инсон ҳуқуқи соҳасидаги халқаро ҳужжатлар ирқий белгиси, миллати ёки динига кўра ҳеч қандай чекловларсиз ана шундай ҳуқуқни эътироф этади. Умум эътироф этилган нормаларга биноан никоҳ ҳуқуқи миллий ҳуқуқга мувофиқ амалга оширилади.

Аёллар ҳамда эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини эътироф этган дастлабки ҳужжатлардан бири 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси бўлиб, унда БМТнинг барча халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига ҳамда эркаклар ва аёлларнинг тенглигига ўз содиқликларини тасдиқлаганликлари кўрсатиб ўтилган.

Декларациядан шу нарса келиб чиқадики, эркаклар ва аёллар қуйидаги соҳаларда тенг ҳуқуқларга эгадир: улар қонун олдида тенг ҳуқуқларга эга, камситишлардан тенг ҳимоя қилинадилар, тенг никоҳ ҳуқуқига, давлат хизматига тенг равишда кира олиш ва тенг меҳнат ҳақи олиш ҳуқуқига эга.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси халқларнинг кўп асрлик анъаналари ва амалиётини ривожлантириб, вояга етган эркаклар ва аёллар ирқий белгиси, миллати ёки динига кўра ҳеч қандай чекловларсиз никоҳланиш ва ўз оиласига асос солишга ҳақли эканлигини (16-модда) эълон қилади. Улар никоҳланиш чоғида, никоҳ даврида ва никоҳни бекор қилаётганда бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Никоҳ ҳар иккала никоҳланувчи томоннинг фақат эркин ва тўлиқ розилиги билангина тузилиши мумкинлиги, оила эса жамиятнинг табиий ва асосий ячейкаси ҳисобланиши ҳамда жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга эканлиги тан олинади.

Page 12: Download 737.74 KB

БМТ ҳужжатлари ва халқаро битимлар аёлларга никоҳда эркаклар билан тенг ҳуқуқларни, шу жумладан оилада бола сонини аниқлашга ва уларнинг туғилиши ўртасидаги оралиқларни тартибга солишга тааллуқли репродуктив тусдаги ҳуқуқларни беради. Аёллар иш жойида ҳам, ундан ташқарида ҳам оналик билан боғлиқ ҳуқуқлардан, шунингдек муносиб турар жойга эга бўлиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланишлари лозим. Мавжуд битимлар ҳам аёллар ва эркакларни болалар тарбияси ва уларни ўстириш учун биргаликда жавобгар бўлишга даъват этади. Бунда болаларнинг қониқарли ҳаёт тарзини таъминлаш бўйича асосий мажбурият ота-оналар зиммасига тушади, давлат уларга бундай мажбуриятни бажаришларида ёрдам бермоғи лозим.

1954 йил декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюция қабул қилиб, унда оила барпо этиш учун зарур бўлган никоҳ ёши ва бошқа шартларни белгилашни тавсия этди. Бу 1962 йилда қабул қилинган “Никоҳланишга розилик, никоҳ ёши ва никоҳларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Конвенцияда ҳам таъкидлаб ўтилган. Конвенция ҳар иккала томоннинг шахсан ўзи томонидан билдирилиши лозим бўлган тўлиқ ва эркин розилигисиз, бу розилик қонунга мувофиқ лозим даражада эълон қилинмасдан никоҳ тузишга йўл қўйилмаслигини мустаҳкамлади... Конвенция иштирокчиси бўлган давлатлар минималь никоҳ ёшини белгиловчи қонун ҳужжатларини қабул қилишлари шарт. Бунда белгиланган ёшга етмаган шахс билан никоҳ тузишга йўл қўйилмайди, ваколатли ҳокимият органи никоҳланувчи томонларнинг манфаатлари йўлида ёш тўғрисидаги бу қоидага жиддий сабабларга кўра истисно қилишга рухсат берадиган ҳоллар бундан мустасно.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1965 йил 1 ноябрдаги резолюцияси билан Никоҳланишга розилик, никоҳ ёши ва никоҳларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Тавсиялар қабул қилинди. Бу ҳужжатда барча давлатларга никоҳ ёшини 15 ёшдан кам қилиб белгиламаслик тавсия этилди. Никоҳ миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши мумкин ва ана шу мақсад учун махсус тайинланган шахслар томонидан рўйхатга олиниши шарт. Ана шундай тақдирда ҳамма томонидан жамиятнинг табиий асоси сифатида қараладиган, давлат ҳимояси остида бўладиган қонуний оила пайдо бўлади.

Оила қуриш ҳуқуқи 1966 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда ҳам ривожлантирилган ва мустаҳкамланган. Ушбу Халқаро пактнинг 10-моддасига биноан давлат оилага хусусан у ташкил этилаётган маҳалда ҳамда мустақил бўлмаган болалар тўғрисида эр ва хотин ғамхўрлик кўрсатадиган даврда имкониятга қараб энг катта ҳимоя ва ёрдам кўрсатиши лозим. Никоҳ никоҳланувчи шахсларнинг эркин розилиги билан тузилиши зарур. Оналар (оқилона давр мобайнида) туғишга қадар ва туғишдан сўнг алоҳида муҳофаза қилинмоғи даркор. Ишловчи оналарга ана шу давр мобайнида ҳақи тўланадиган таътил ёки ижтимоий таъминот бўйича етарли даражада нафақалар тўланадиган таътил берилмоғи лозим.

Page 13: Download 737.74 KB

Минтақавий конвенциялар ана шу умумий қоидаларни қитъалар ва мамлакатларнинг анъаналарини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштиради. Мисол учун, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенциясининг 12-моддасида никоҳланиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган: “Никоҳ ёшига етган эркаклар ва аёллар никоҳланиш ҳуқуқини амалга оширишни тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ никоҳланиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадир”. 1990 йилда қабул қилинган Исломда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Қоҳира декларацияси бундай деб эълон қилади: “Оила жамиятнинг асоси ҳисобланади ва у никоҳ натижасида вужудга келади. Эркаклар ва аёллар никоҳланиш ҳуқуқига эгадир, ирқий белгиси, терисининг ранги ёки миллатига кўра ҳеч қандай чекловлар уларга бу ҳуқуқдан фойдаланишларига тўсқинлик қила олмайди” (5.а-модда).

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги Конвенцияси юқорида кўрсатилган қоидадан ташқари, никоҳ никоҳланувчиларнинг фақат эркин ва тўлиқ розилиги билангина тузилиши мумкинлигини тартибга солади. Жамиятнинг асосий ячейкаси бўлган оилани тўлиқ ривожлантириш учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида Конвенция унга аъзо давлатлар зиммасига ижтимоий ва оилавий нафақалар, солиқ имтиёзлари, оилани турар жой билан таъминлаш, янги турмуш қурганлар учун нафақалар бериш каби воситалар ҳамда бошқа зарур воситалар билан оилавий ҳаётни иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга кўмаклашиш мажбуриятини юклайди (13-модда).

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси эркаклар ва аёллар никоҳланишда, никоҳ даврида ва уни бекор қилинган даврда бир хил ҳуқуқлардан фойдаланишларини эълон қилиб, бу билан ажрашиш ҳуқуқини ҳам тан олади. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бирорта ҳам халқаро ҳужжатларда бундай ҳуқуқ эълон қилинмаган. Бу, авваламбор, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни имзолаш пайтида бирорта ҳам мамлакатда ажрашиш тўғрисидаги қонун мавжуд бўлмаганлиги билан изоҳланади. Кейинроқ бундай қонунлар пайдо бўлди, чунончи Европа Конвенциясининг 7-баённомасига ажрашиш ҳуқуқини киритишга бўлган уринишлар эса муваффақият билан якунланмади.

1979 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиши дунё хотин-қизларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва ҳимоя қилиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлари декадасининг энг юқори нуқтаси бўлди. У БМТнинг хотин-қизларнинг аҳволини яхшилашга доир сиёсий тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш юзасидан 1947 йилда ташкил этилган органи – хотин-қизларнинг аҳволи бўйича БМТ комиссияси томонидан амалга оширилган ташаббусларнинг самараси бўлди.

Конвенцияни олтмиш тўртта давлат имзолади ва иккита давлат ўз ратификация ёрлиқларини Копенгаген конференциясининг махсус тантанали

Page 14: Download 737.74 KB

маросими куни топширдилар. Конвенция БМТга аъзо йигирманчи давлат уни имзолаганидан сўнг уч кун ўтгач, 1981 йил 3 сентябрдан эътиборан кучга кирди ва шу тариқа БМТнинг хотин-қизлар учун кенг халқаро андозаларни тизимга солиш борасидаги саъй-ҳаракатларини энг юқори нуқтасига етказди.

Конвенциянинг тарихий аҳамияти шундаки, у “хотин-қизларга нисбатан камситиш” тушунчасини белгилаб берди.

Конвенцияга биноан “хотин-қизларга нисбатан камситиш” атамаси оилавий аҳволидан қатъи назар хотин-қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий, фуқаролик ёки ҳар қандай бошқа соҳалардаги эркинликлари эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлилиги асосида эътироф этилиши, уларнинг бу ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланиши ёки амалга оширишини сусайтиришга ёхуд йўққа чиқаришга қаратилган жинсий белгисига кўра ҳар қандай фарқлаш, истисно этиш ёки чеклашни билдиради.

Конвенция амалда рўёбга чиқарилиши мумкин бўлган шарт-шароитларни белгилаб берди.

Конвенциянинг асосий талаби шундан иборатки, эркаклар ва аёлларнинг тенглиги принциплари давлатларнинг Конституциясига ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларига киритилиши лозим. 2-моддада ифодаланган мажбуриятлар қонунчилик ислоҳотлари доирасидан чиқади ва давлатлардан аёлларнинг тенглиги принципларини қонунчилик ёки бошқа тадбирлар ёрдамида амалда руёбга чиқаришни таъминлашни талаб этади.

Конвенцияга биноан давлатлар уни фақат ратификация қилиб қолмай, балки имкони борича қисқа муддатда ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирларини ҳам кўришлари; аёлларнинг тўлақонли эмаслиги ғоясига асосланган хурофотларни таг-туби билан йўқ қилишлари ҳамда шу каби бошқа урф-одатлар ва амалиётга барҳам беришлари лозим (2, 5-моддалар).

Конвенцияда асосий эътибор хотин-қизларнинг фуқаролик ҳуқуқлари соҳасига қаратилади: улар мулкни олиш ва уни мерос қилиб қолдириш, мулкни бошқариш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш, шу жумладан никоҳ даврида олинган мулкни бошқариш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш; хизмат поғонасидан кўтарилиш ва ҳоказолар соҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга.

Маълумки, шариатда ва одатларда аёлнинг қадр-қимматини ерга урувчи, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи қоидалар назарда тутилган. Чунончи, хотин эрининг розилигисиз уйдан чиқмаслиги, пул сарфламаслиги, мол-мулкдан фойдаланмаслиги керак. Хотин-қизларнинг аҳволини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, жамиятни исломлаштириш, ислом қадриятларини идеаллаштириш аёлни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилмайди ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаб қўювчи халкаро ва миллий ҳуқуққа ҳам зиддир.

Иштирокчи давлатлар никоҳ тузиш ва оила муносабатларига тааллуқли барча масалаларда хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш

Page 15: Download 737.74 KB

учун эркаклар ва аёлларнинг тенглиги асосида қуйидаги барча чора-тадбирларни кўрадилар:

а) никоҳдан ўтишда бир хил ҳуқуқлар; б) эр ёки хотинни эркин танлашда ҳамда фақат ўзининг эркин ва

тўла розилиги билан никоҳдан ўтишда бир хил ҳуқуқлар;

в) никоҳ тузиш ва ундан ажралиш даврида бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятлар;

г) оилавий аҳволидан қатъи назар эркаклар ва аёлларнинг ўз фарзандларига тааллуқли масалаларда ота-она сифатида бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятлари; барча ҳолларда болаларнинг манфаатлари устувор ҳисобланади;

д) болалар сони ва уларнинг туғилишлари ўртасидаги оралиқлар тўғрисидаги масалани эркин ва масъулият билан ҳал қилиш борасида ҳамда ахборотдан фойдаланиш, таълим олишда бир хил ҳуқуқлар, шунингдек бу ҳуқуқни амалга ошириш имконини берадиган воситаларга эга бўлишда бир хил ҳуқуқлар;

е) болаларнинг васийлари, ҳомийлари, кафиллари ҳамда фарзандликка олувчилари бўлишда ёки миллий қонун хужжатларида назарда тутилган шунга ўхшаш вазифаларни амалга оширишда бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятлар; барча ҳолларда болаларнинг манфаатлари устувор ҳисобланади;

ж) эр ва хотиннинг бир хил шахсий ҳуқуқлари, шу жумладан фамилия, касб-кор ва машғулот танлаш ҳуқуқи;

з) эр ва хотиннинг мол-мулкка бепул ёки пул тўлаб эгалик қилиш, олиш, бошқариш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш борасида бир хил ҳуқуқлари.

Конвенцияда болани унаштириб қўйиш ва никоҳлаш ҳуқуқий аҳамиятга молик эмаслиги тўғрисидаги муҳим қоида ифодаланган бўлиб, энг кичик никоҳ ёшини белгилаш мақсадида барча зарур чора-тадбирлар, шу жумладан қонунчилик тадбирлари кўрилиши ҳамда никоҳлар фуқаролик ҳолатини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида қайд этилиши шартлиги тўғрисидаги муҳим қоида (16-модда) ифодаланган.

Конвенциянинг юқорида айтиб ўтилган қоидалари оила муносабатларида хусусий соҳада хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам беришга қаратилгандир, чунки бу соҳада аёлнинг эркак билан мақоми тенг эмаслиги якқол кўриниб туради.

Никоҳ ва оила муносабатларининг тенглиги тўғрисидаги 21-сонли Умумий тавсияда давлатларнинг мажбуриятлари доираси батафсил баён этилади. Оила қандай шаклда бўлмасин – Қўмита оилаларнинг шакллари ва концепцияси Конвенциянинг 2-моддасида ифодаланган: оилада қонун бўйича ҳам ва амалиётда ҳам аёлга нисбатан муомала барча кишилар

Page 16: Download 737.74 KB

учун тенглик ва адолат принципларига мувофиқ бўлмоғи лозим, деган қоидага қатъий мос бўлиши кераклигини эътироф этади.

Оилада эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун бир қатор зарур чора-тадбирларни кўриш даркор, яъни иштирокчи давлатлар кўп хотинлиликни тақиқлашни ёки уни бекор қилиш чораларини кўришни ҳамда аёлларнинг оилавий мақом борасида ҳам, эр-хотинлик борасида ҳам танлаш ҳуқуқига эга бўлишларини таъминлаш, айни бир вақтда мажбурий ва иккиламчи никоҳларни бекор қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига олади. Болалик ёшида никоҳлаш ва унаштириб қўйишга қарши махсус саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши, иштирокчи давлатлар бундай никоҳлаш ва унаштиришларни ноқонуний деб топиш учун чора-тадбирлар кўришлари шарт. Конвенцияда белгиланишига кўра эркаклар учун ҳам, хотин-қизлар учун ҳам энг кичик никоҳ ёши 18 ёшга тенг бўлиши кераклиги тўғрисидаги қоида қонунга киритилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, шунингдек никоҳ ҳам мажбурий рўйхатдан ўтказилиши зарур.

Иштирокчи давлатлар аёлларнинг бутун никоҳ даври мобайнида ёхуд никоҳни қандай сабабга – ажралишми ёки ўлим билан боғлиқ сабабга кўрами бўлмасин бекор қилиш пайтида эркаклар билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишларини таъминлаши лозим. Никоҳдан ёки никоҳсиз туғилган болаларнинг ота-оналари тенг ҳуқуқлар билан кафолатланиши керак: аёллар ўз болаларига васийлик, ҳомийлик, кафиллик ва фарзандликка олиш муассасаларининг кўмаклашуви борасида эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлишлари зарур; эркаклар эса болаларни парваришлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларни аёллар билан тенглик асосида бўлиб олишлари даркор.

Конвенцияда аёллар ва эркакларнинг никоҳ вақтида тенг мавқега эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, у тенг репродуктив танловни ҳамда шундай танловни амалга ошириш воситаларига эга бўлиш ҳуқуқини қамраб олади. Мажбурий ҳомиладорлик, бола олдиришлар ва стерилизация қилиш каби мажбурлов ҳаракатлари тақиқланади. Айни вақтда иштирокчи давлатлар онгли, хабардор этилган тарздаги танлов мумкин бўлган муҳитни яратишлари шарт. Никоҳдаги тенглик мавқеи худди фамилия танлашдаги каби касб-кор ёки мехнат турини танлашда ҳам тенг ҳуқуқларни назарда тутади. Никоҳ тузаётган ёки никоҳдан ажралаётган пайтда аёлларга ўз фамилиясини ўзгартириш мажбуриятини юклайдиган ҳар қандай қонун ҳужжатлари ёки урф-одатлар уларни никоҳ ва оилавий ҳаётдаги тенглик мавқеидан маҳрум этади.

Никоҳдаги тенглик мавқеи мол-мулкка эгалик қилишда тенг имкониятга эга бўлишга нисбатан ҳам татбиқ этилади. 21-сонли Умумий тавсияда Қўмита шуни изоҳлайдики, бу ишларда тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлиш никоҳдан ажралиш пайтида ёки вафот этганда мулк соҳасидаги ҳар қандай камситишларни бартараф этишни ҳамда никоҳдан ташқари муносабатларда томонларнинг молиявий улушларидан қатъи назар хотинларнинг ёки шерикларнинг умумий мол-мулкнинг тенг ярмига эгалик қилиш ҳуқуқи тан олинишини талаб этади.

Page 17: Download 737.74 KB

Шуни таъкидлаш керакки, Конвенцияда хотин-қизларга таълим олиш, фуқаролик, иш билан таъминланиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ҳамда спорт билан шуғулланиш ва ҳоказолар борасида ҳуқуқлар берилиши зарурлиги таъкидланади. Шуниси аёнки, оила ва давлат тегишли тарзда қўллаб-қувватламаса, хотин-қизларнинг бундай ҳуқуқларини рўёбга чиқариб бўлмайди. Аёллар ўз оилавий вазифаларини ўқиш, меҳнат фаолияти, ижтимоий ҳаётда иштирок этиш билан қўшиб олиб боришлари учун уларга қўшимча ижтимоий хизматларни яратиш даркор. Иштирокчи давлатлар аёллар ва оилани ҳимоя қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўришлари лозим.

Маиший зўравонлик муаммолари Конвенциянинг тартибга солиш объектига айлангани йук, бироқ, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари бўйича қўмита томонидан унинг 19-сонли Умумий тавсиясида тадқиқ этилган. Қўмита уй-рўзғордаги зўравонликни хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг энг маккорона шаклларидан бири сифатида кўрсатиб ўтди ва бу уриш, зўрлаш ёки руҳий зўравонлик каби кўплаб шаклларда бўлаётганлигини таъкидлади. Қўмита уй-рўзғордаги зўравонликдан ҳимоя қилишга, хотин-қизлар учун ҳимоя қилувчи ва қўллаб-қувватловчи хизматларни яратишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари учун гендер йўналишидаги тренинглар ташкил этишга қаратилган махсус қонун ҳужжатларини жорий қилишни тавсия этди. 21-сонли Умумий тавсияда Қўмита иштирокчи давлатларни 19-сонли Умумий тавсияга мувофиқ ҳаракат қилишга, шу тариқа аёллар ижтимоий ва оилавий ҳаётда жинс белгисига кўра зўравонликлардан холи бўлишларини таъминлашга даъват этади.

2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИГА ГЕНДЕР

ТЕНГЛИГИ НАЗАРИ БИЛАН ЁНДАШУВ

Ўзбекистон БМТнинг хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган барча ташаббусларини тўла қўллаб-қувватловчи ва маъқулловчи давлат сиёсатини олиб бормоқда. Хотин-қизларга ривожланиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш давлат ва жамиятнинг муҳим вазифасидир.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчилардан бўлиб БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди ва жаҳон ҳамжамияти олдида ўз зиммасига ушбу Конвенциянинг барча қоидаларига риоя этиш мажбуриятини олди. Бундан ташқари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига риоя этилишини тартибга солувчи 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилди.

Ўзбекистонда миллий қонун ҳужжатларини халқаро ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари доирасида амалга оширилмоқда.

Page 18: Download 737.74 KB

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида барча чора-тадбирларни кўрмоқда, хотин-қизларнинг энг юқори даражада сиёсий ва иқтисодий қарорларни қабул қилишда янада жиддий мавқега эга бўлишлари учун шарт-шароитлар яратмоқда.

Ўзбекистонда ёши, жинси, миллий ва ирқий мансублиги, диний эътиқодидан қатъи назар шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конституциявий кафолатлангани билан бир қаторда, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг қамровли норматив-ҳуқуқий база ҳам мавжуддир. Аёлларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Оила ва Жиноят кодексларида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кирган Оила кодекси Ўзбекистон Республикасида никоҳ ва оила муносабатлари соҳасидаги асосий қонун ҳужжатидир.

Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий мақсади ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда оилани мустаҳкамлашга, оилада унинг аъзоларининг манфаатларини қаноатлантиришга энг кўп имконият берадиган муносабатларни ўрнатишга, оила аъзоларидан ҳар бири учун муносиб ҳаёт ва эркин ривожланишни таъминлайдиган шароитлар яратишга қаратилган ҳуқуқий шароитларни белгилашдан иборатдир. Бу мақсадни амалга оширишнинг зарур шарти эр ва хотиннинг оилавий муносабатларда тенглиги принципини мустаҳкамлашгина эмас, балки улардан ҳар бирига тегишли ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятларни ҳам таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий принципларидан бири оилавий муносабатларда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигидир. Ушбу принцип Оила кодексининг 2-моддасида белгиланган бўлиб, унда бундай дейилади: “Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши...тамойиллари асосида амалга оширилади”. Фуқароларнинг оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқлилиги принципи Оила кодексининг 3-моддасида ҳам белгиланган: “Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди”.

Оилада эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги биринчи навбатда эр ва хотин биргаликдаги турмушнинг барча масалаларини ҳал қилишда тенг ҳуқуқларга эга эканлигида ифодаланиши боисидан (19-модда) бу принцип Кодекснинг бошқа моддаларида эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини

Page 19: Download 737.74 KB

тартибга солишда аниқлаштирилади. Масалан, Кодекснинг 22-моддаси эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эркли эканлигини назарда тутади.

Оналик ва оталикка тааллуқли барча масалалар, болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалалари тенглик тамойили асосида ҳал қилинади (21-модда).

Шу тариқа, Оила кодексининг нормалари кўп жиҳатдан ўзида гендер-нейтрал хусусиятга эга бўлиб, эр ва хотинга тенг ҳуқуқли шериклар сифатида қарайди.

Шу билан бирга, қонун чиқарувчи фуқароларнинг оилавий муносабатлардаги ҳуқуқларини фақат қонун асосида чеклаш ва бу оила бошқа аъзоларининг ҳамда бошқа фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қай даражада зарур бўлса, фақат ўша даражада чеклаш имкониятига йўл қўяди.

2.1. НИКОҲ ТУЗИШ ЭРКИНЛИГИ ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Никоҳ томонларнинг ўз розилигини эркин ифода этиши ва тенг

ҳуқуқлилигига асосланади. Оила кодексининг 14-моддасида никоҳ тузиш ихтиёрий эканлиги белгиланган. Никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги – шахснинг никоҳланишга бўлган хоҳиш-иродаси унга четдан бошқа шахсларнинг ноқонуний таъсири остида шаклланмаслиги лозимлигини англатади, бу шахснинг ўзи эса ўз хатти-ҳаракатлари учун ҳисоб бера олиш ҳолатида бўлмоғи керак.

Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилятига эга бўлиши керак.

Агар шахс ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англамаган тақдирда (масалан, алкоголь ёки наркотик таъсирида мастлик ҳолатида бўлганда) бундай никоҳ бундан келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Никоҳни рўйхатга олиш тўғрисидаги биргаликдаги аризага шахсий имзосини қўйиш, шунингдек никоҳ рўйхатга олинаётган маҳалда никоҳланувчилардан ҳар иккаласининг ҳам шахсан иштирок этиши ва никоҳни вакил орқали тузишга йўл қўймаслик никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги принципига риоя этиш кафолатларидан биридир.

Ушбу норма эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам никоҳ иттифоқининг эркинлиги принципини ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Амалиёт шундан далолат берадики, кейинги йилларда никоҳ тузиш даражасининг пасайиши кузатилмоқда. 2005 йилда 184,0 минг никоҳ қайд этилган бўлиб, бу 1991 йилдагига қараганда 86,3 минг никоҳга камдир, тегишлича никоҳ тузиш коэффициенти ҳам 1991 йилдаги 12,9 дан 2005 йилга келиб 7,0 га қадар пасайди. Никоҳдан ажратишлар ҳам 1991 йилдагига қараганда кам қайд этилди – 1991 йилда 33,3 мингта никоҳдан ажратиш қайд этилган бўлса, 2005 йилда 16,4 мингта никоҳдан ажратиш қайд этилди,

Page 20: Download 737.74 KB

тегишлича никоҳдан ажратиш коэффициенти ҳам 1991 йилдаги 1,6 дан 2005 йилда 0,6 га қадар пасайди.2

Рўйхатга олинган никоҳларнинг энг кўп сони қишлоқ жойларида кузатилмоқда, айни бир вақтда энг кўп ажралишлар сони шаҳар аҳолисига тўғри келади.

Қайд этилган никоҳлар ва ажратишлар сони (минг)

Никоҳлар сони Ажратишлар сони Йиллар Жами

шаҳар жойларида

қишлоқ жойларида

Жами

шаҳар жойларида

қишлоқ жойларида

2000 168,9 65,1 103,8 19,9 12,2 7,7 2001 170,1 64,3 105,8 15,7 9,8 54,9 2002 165,6 65,7 99,9 18,3 12,0 6,3 2003 161,7 65,6 96,1 17,6 11,2 6,4 2004 155,8 61,6 94,2 17,4 11,0 6,5 2005 184,0 66,3 117,7 16,4 9,7 6,6

Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007 йил. 45-б.

Никоҳ тузиш ва ажралиш коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига)

Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007 йил. 46-б.

Никоҳ тузиш ва ажралиш умумий коэффициентлари (ҳар 1000 аҳолига)

Никоҳ тузиш коэффициенти

Ажралиш коэффициенти

2003 2004 2003 2004 Ўзбекистон Республикаси 6,3 6,0 0,7 0,7

Қорақалпоғистон Республикаси 5,7 5,8 0,4 0,4

Вилоятлар: Андижон 6,0 5,4 0,5 0,4 Бухоро 7,3 6,7 0,8 0,7 Жиззах 5,8 6,0 0,5 0,5

2 Ўзбекистонда гендер тенглиги: фактлар ва рақамлар, 2000–2004. Статистик тўплам. 2005 й. 13-б. Қаранг: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000–2005. Статистик тўплам. Т. 2007 й. 45-46-б.

6,8

0,8

6,8

0,6

6,5

0,7

6,3

0,7

6

0,7

7

0,60

1

2

3

4

5

6

7

2000 2001 2002 2003 2004 2005

никохажрашиш

Page 21: Download 737.74 KB

Қашқадарё 6,2 5,2 0,4 0,4 Навоий 7,1 7,4 1,0 1,0 Наманган 6,7 6,6 0,5 0,5 Самарқанд 6,3 5,7 0,4 0,5 Сурхондарё 5,4 4,1 0,3 0,3 Сирдарё 5,9 5,8 0,8 0,8 Тошкент 6,3 6,5 1,0 1,0 Фарғона 6,1 6,1 0,7 0,6 Хоразм 6,8 7,2 0,5 0,5 Тошкент шаҳри 7,0 6,7 2,0 2,0

Оила кодексида никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади (14-

модданинг 2-қисми). Қонуннинг маъносига кўра тақиқ эркакларга ҳам, аёлларга ҳам татбиқ этилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддасида аёлларни никоҳ тузишга мажбур қилиш ёки уларнинг никоҳ тузишига монелик қилиш тақиқланиши белгиланган. Шубҳасизки, қонун чиқарувчи ушбу нормани ёзишда оилада барибир ёш қизлар ожизроқ ва ҳимоясизроқ эканликлари тўғрисидаги қоидадан келиб чиққан, чунки қизларга эрни ота-онаси ёки қариндош-уруғлари танлайди ва кўпинча қизларга ўз умр йўлдошини эркин танлаш ҳуқуқи умуман берилмайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси қоидаларидан келиб чиқадиган бўлсак, эркакларни никоҳ тузишга мажбурлашдан ҳимоя қилиш масаласи очиқ қолмоқда. Бундан шу нарса келиб чиқадики, эркак ночор аҳволда қолмоқда, чунки унинг никоҳ тузиш эркинлиги фақат номигагина бўлиб қолмоқда.

Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади (20-модда).

Никоҳланувчи шахсларни уларнинг розилиги билан тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш амалга оширилади.

2.2. НИКОҲ ТУЗИШ ЁШИ ВА ГЕНДЕР МАСАЛАЛАРИ

Никоҳ ёши эркаклар учун – 18 ёш ва аёллар учун – 17 ёш этиб

белгиланган. Агар шахс бундан ёшроқ вақтда никоҳ тузишни хоҳласа, алоҳида ҳолларда маҳаллий ҳокимият органлари (туман ёки шаҳар ҳокими) никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Статистика маълумотлари шундан далолат берадики, никоҳланишнинг максимал ёши аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам 20 ёшдан 24 ёшгача бўлган даврга тўғри келади.

2005 йилда куёв ва келиннинг ёши бўйича тузилган никоҳлар сони

Келин-нинг ёши

Жами никоҳ-

Куёвнинг ёши Шу жумладан ёшда, йил

Page 22: Download 737.74 KB

лар 18 ёшгача 18-19 20-24 25-29 30-34 35-39 40-44 45-49 50+

Жами 183991 112 3976 96615 66090 9938 3195 1632 976 1457 Шу

жумладан:

18 гача 3649 22 411 2477 691 37 10 1 - - 18-19 36996 34 2629 25638 8318 305 60 8 2 2 20-24 117547 53 910 66870 45642 3453 453 124 34 8 25-29 18104 3 24 1545 10823 4223 1002 359 100 25 30-34 4096 - 1 77 542 1709 1021 430 217 99 35-39 1611 - - 5 60 168 556 404 222 196 40-44 802 - 1 1 12 35 73 247 201 232 45-49 512 - - 1 - 8 19 48 147 289 50 ва ундан катта

674 - - 1 2 - 1 11 53 606

Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007 йил. 47-б.

Республика минтақаларида ҳам худди шундай манзара кузатилади. Умуман республика бўйича биринчи никоҳ тузишнинг ўртача ёши аёлларда – 22,2 ёшни ва эркакларда – 25 ёшни ташкил этади. Минтақаларни алоҳида-алоҳида олиб қараганда, Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятларида аёлларнинг ўртача ёш кўрсаткичи республикадаги ёш кўрсаткичидан пастлиги кузатилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Бухоро, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида, Тошкент шаҳрида, Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятларида аёллар биринчи никоҳни республикадаги умумий кўрсаткичдан юқорироқ ёшда тузишмоқда.

Хоразм, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Навоий вилоятларида ёш эркаклар 25 ёшга қадар (республикадаги умумий кўрсаткич) оила тузмоқдалар. Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида эркаклар 25 дан катта ёшда никоҳ тузишмоқда.

Аёл ва эркакларнинг биринчи никоҳ тузишнинг ўртача ёши

Шу жумладан жойларда: Жами

шаҳар қишлоқ

аёллар эркаклар аёллар эркаклар аёллар эркаклар Ўзбекистон Республикаси

22,2

25,0 22,2 25,3 22,2 24,8

Қорақалпоғистон Республикаси

23,5 26,0 23,6 26,2 23,3 25,8

Вилоятлар: Андижон 22,0 24,9 21,9 25,0 22,0 24,8 Бухоро 22,3 24,1 22,4 24,6 22,2 24,0 Жиззах 23,5 25,2 23,6 25,2 23,5 25,2 Қашқадарё 22,4 25,5 22,5 25,9 22,3 25,4 Навоий 22,9 24,9 23,1 25,1 22,9 24,8 Наманган 21,2 24,5 20,6 24,2 21,5 24,6 Самарқанд 21,7 24,8 21,2 24,6 21,8 24,8 Сурхондарё 22,7 25,7 23,0 26,3 22,7 25,6

Page 23: Download 737.74 KB

Сирдарё 22,2 25,2 22,1 25,1 22,4 25,4 Тошкент 22,3 25,2 22,5 25,3 22,1 25,2 Фарғона 21,4 24,5 20,9 24,9 21,6 24,3 Хоразм 22,3 24,1 22,5 24,3 22,2 24,0 Тошкент шаҳри 22,6 26,1 22,6 26,1 - -

Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007 йил. 49 б.

2005 йилда жинси, ёши ва аввалги никоҳ ҳолати бўйича никоҳ тузганлар сони

Ёш Никоҳланган аёллар Никоҳланган эркаклар

биринчи марта

бевалар ажратил-ганлар

Никоҳ ҳолати

кўрсатил-маган

биринчи марта

бевалар ажратил-ганлар

Никоҳ ҳолати

кўрсатил-маган

Жами 179247 1001 3740 3 174908 2158 6918 7 Шу

жумла-дан:

20гача 40599 14 31 1 4080 1 7 - 20-24 116911 132 503 1 96037 112 463 3 25-29 16947 210 946 1 63918 353 1816 3 30-34 3054 162 880 - 7803 364 1770 1 35-39 902 147 562 - 1666 332 1197 - 40-44 401 89 312 - 665 276 691 - 45-49 223 81 208 - 345 201 430 - 50-54 107 59 153 - 168 154 219 - 55-59 48 50 95 - 94 122 161 - 60 ва ундан катта

55 57 50 - 132 243 164 -

Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007. 48-б.

Келтирилган маълумотларга кўра, 65,2 фоиз аёллар биринчи марта 20-24 ёшда никоҳ тузадилар. Худди шундай ёш даврида эркакларнинг 54,9 фоизи оила қуради.

20 ёшгача бўлган даврда аёлларнинг 22,6 фоизи ва эркакларнинг 2,3 фоизи никоҳ тузади. 25 ёшдан 29 ёшгача бўлган даврда аёлларнинг 9,4 фоизи ва эркакларнинг 36,5 фоизи биринчи марта оила қуради.

Максимал никоҳ ёшидаги аёллар ва эркаклар сони

(20-39 ёш, 2005 йил 1 январь ҳолатига кўра)

Page 24: Download 737.74 KB

49,8

49,8

49,4

50,9

49,8

49,2

49,8

50,5

50,7

49,8

49,7

50,2

50,2

50,6

50,3

50,9

49,1

50,2

50,8

50,2

49,5

49,3

50,2

50,3

49,7

49,1

51,748,3

Қорақалпоғистон Респ.

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Наманган

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

аёлларэркаклар

Манба: Ўзбекистонда гендер тенглиги: фактлар ва рақамлар, 2000–2004. Статистик тўплам. 2005 й. 27-б.

20 ёшдан 39 ёшгача бўлган максимал никоҳ ёшидаги аёлларнинг энг

кўп сони Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади. Худди шундай ёшдаги эркакларнинг энг кўп сони Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида яшайди.

Максимал никоҳ ёшидаги аёлларнинг энг кам сони Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида жойлашаган бўлиб, айни бир вақтда худди шундай ёшдаги эркакларнинг энг кам сони Тошкент шаҳри, Навоий,Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, мазкур модданинг нормалари 18 ёшга тўлмаганларни бола деб эътироф этувчи Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга, шунингдек боланинг никоҳини ҳуқуқий аҳамиятга молик эмас, деб белгиловчи Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга зиддир. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий демократик давлат эканлиги туфайли Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида устуворлик берилган халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланиш мақсадга мувофиқ кўринади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасидаги мавжуд зиддиятни бартараф этиш зарур.

Биринчи никоҳни тузишнинг ўртача ёши ижобий маънода ҳам, салбий жиҳатдан ҳам хотин-қизларнинг мавқеини белгиловчи ўзига хос кўрсаткичдир. Шимолий Америкада ва Ғарбий Европада кейинги ўн йилликлар мобайнида хотин-қизларнинг биринчи никоҳ тузиш ёши ортди. Бундай ҳол хотин-қизлар учун иқтисодий имкониятларнинг ўсганлиги ҳамда жамиятнинг бирга яшовчи ва никоҳдан ташқари иттифоқларга ниҳоятда тоқат қилиши билан боғлиқдир.

Page 25: Download 737.74 KB

Шу тариқа, келтириб ўтилган статистика маълумотларини ҳисобга олганда, эркаклар ва аёллар учун улар тўлиқ вояга етадиган 18 ёшни ягона никоҳ ёши қилиб белгилаш зарур кўринади.

2.3.ЭР ВА ХОТИННИНГ МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАРИ ҲАМДА

ТЕНГЛИК МУАММОЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида эр ва хотиннинг мулкий муносабатлари тартибга солинган. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунига қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига сотиб олинган мол-мулклари, агар қонунда ва никоҳ шартномасида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Бундай мол-мулк жумласига қуйидагилар киради: эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ эр ва хотин, агар улардан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошка узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадларга эга бўлмаган тақдирда ҳам улар мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

Эр-хотиндан бирининг умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширилган битими бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Эр ва хотиндан бири кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битимни тузиш учун ҳамда нотариал тартибда тасдиқлашни ва (ёки) қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни талаб этувчи битимни тузиш

Page 26: Download 737.74 KB

учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Биргаликдаги мулкдан ташқари, эр ва хотин улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланган мулкка ҳам эгадирлар. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида мерос қилиб қолдириш тартибида ҳадя шартномаси бўйича ёки бошқа бепул битимлар ва бепул асосларда олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ҳисобига ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мазкур мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар қўшилгани (буткул таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Шундай қилиб, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга доир қисми нормаларини ўрганиш шундан далолат берадики, улар тенглик принципига қатъий мувофиқ бўлсада, лекин эр ва хотин ижтимоий-иқтисодий шароитлар туфайли ўз имкониятларини тенг даражада рўёбга чиқара олмайдилар. Бунда тенг ҳуқуқларни қонун йўли билан белгилаб қўйиш ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ имконияти ўртасидаги энг жиддий номувофиқлик турмушга чиққан аёлларнинг мулкий ҳуқуқлари соҳасида кузатилмоқда. Айнан мана шу ҳолатда эр-хотиннинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглиги принципи жамиятда мавжуд бўлган воқеликлар билан энг жиддий қарама-қаршиликка киришади ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг гендер экспертизасида асосий масала бўлиб ҳисобланади.

2.4. БОЛАНИНГ НАСЛ-НАСАБИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ТЕНГЛИК МУАММОЛАРИ

Ўзбекистон Републикасининг Оила кодекси суд тартибида оналикни

эмас, фақат оталикни белгилаш имкониятини назарда тутади. Оила кодексининг 62-моддаси ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, оталик суд тартибида белгиланиши мумкин. Шу тарзда, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари боланинг она томонидан насл-насабини суд таритибида белгилаш имконини берувчи худди шундай нормани назарда тутмайди. Ушбу қоида объектив жиҳатдан бир-бирига боғлиқ, бу ерда гендер тенглигини таъминлаш тўғрисидаги масалани қўйишнинг имкони йўқ.

Акс ҳолда, биз туғруқхонада боладан воз кечган ёки ўзи истамаган боласидан қандайдир бир йўл билан қутилишга уринган аёлга нисбатан “оналикни белгилаш” тўғрисида суд тартибида иш қўзғаш, бундай пайтда оналарни қидириш, экспертизалар ўтказиш ва ҳоказоларга йўл қўйиш мумкин бўладиган вазиятга тушиб қоламиз.

Умумий қоидага кўра, боланинг насл-насаби муайян аёлдан эканлиги аён, оналикни белгилаш ҳам муаммо туғдирмайди. Ҳозирги вақтда туғишлар

Page 27: Download 737.74 KB

одатда тиббий муассасада ёки ундан ташқарида, бироқ боланинг шу аёлдан туғилганлиги фактини тасдиқлай оладиган врач ёки бошқа шахслар иштирокида кечади ёхуд аёлнинг ўзи туғишдан кейин тез орада врачга мурожаат қилади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 60-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса – бошқа далилларга асосан белгиланади.

2005 йилда уй хўжаликларининг турлар бўйича тақсимланиши

(уй хўжаликларини танлаб текшириш маълумотлари)

% Битта болали оила 25,6 Битта фарзандсиз оила 3,4 Битта болали, боласиз ва бошқа қариндошли оила 36,6 Иккита ва ундан ортиқ болали, боласиз ва бошқа қариндошли оилалар

18,3

Болали оналар 2,3 Болали оталар 0,2 Болали оналар (оталар), ота-оналардан биттаси оналар (оталар) ва бошқа қариндошлар

3,6

Бошқа оилалар 10,0 Жами 100 Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007. 42-б.

2.5. ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МУАММОЛАРИ

Оила кодексининг 61-моддасида боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган

шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланиши назарда тутилган.

20 ёшгача бўлган оналардан никоҳсиз туғишлар сони (20 ёшгача бўлган оналардан

тирик туғилганларнинг умумий сонига нисбатан фоизда)3

1990 1995 2000 2002

Польша 20,4 33,2 41,9 50,1

Словения 52,8 71,2 80,1 81,1 Эстония 39,7 62,9 79,8 82,5 Болгария 32,5 57,8 74,3 80,4 Беларусь 14,2 17,7 30,5 35,5 Россия 20,2 27,0 41,0 44,7 Украина 13,6 15,9 22,5 26,6 Арманистон 21,9 25,1 53,9 50,3 Қозоғистон 29,0 28,9 45,9 49,2 Қирғизистон 26,6 39,9 57,9 55,5

Page 28: Download 737.74 KB

Она вафот этганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз

деб топилганда, онанинг қаердалигини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки у оналик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда, оталик васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган ҳолда ўзини боланинг отаси деб тан олаётган шахснинг аризасига биноан белгиланади.

Шу тахлитда, қонун чиқарувчи оталик ва оналикни белгилашни тартибга солишга турлича ёндашади: аёлни боланинг онаси сифатида рўйхатга олиш учун унинг ФҲДЁ органларига аризаси зарур, эркакни ота сифатида рўйхатга олиш учун эса – унинг аризасидан ташқари, яна боланинг онасининг розилиги ҳам зарур, чунки қонунда боланинг отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги ҳақида сўз юритилган.

Боланинг шу онадан туғилганлигини ва оталикни белгилаш тартибига бундай ёндашув ҳам физиологик сабаблар билан боғлиқ бўлиб, у болани эҳтимол тутилган хатолар ва суиистеъмолликлардан ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди.

Оталикни тан олиш тўғрисидаги аризани боланинг туғилишини рўйхатдан ўтказиш пайтида, шунингдек боланинг туғилиши рўйхатдан ўтказилганидан кейин бериш мумкин. Оталикни белгилаш тўғрисидаги биргаликдаги аризани беришнинг бола туғилганидан кейин имкони бўлмай қолади ёки қийин бўлади, деб ўйлашга асос берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, бўлажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси онанинг ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига шундай ариза беришга ҳақли.

Бола никоҳдан туғилган тақдирда оталикни белгилаш муаммоси бўлмайди, чунки эр ва хотиннинг ҳар бири ўзларини ўртада туғилган боланинг ота-онаси сифатида рўйхатдан ўтказишга рози эканликларини билдирадилар. Бундан ташқари, оталик презумпциясининг амал қилиши туфайли никоҳдан туғилган боланинг отаси деб бола онасининг эри тушунилади. Шунинг учун ҳам бундай вазиятда боланинг отаси ёки онаси томонидан уни рўйхатдан ўтказиш учун фақат тиббий муассасадан туғилганлик тўғрисидаги маълумотномани ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш кифоя.

2.6. ХОТИНИНИНГ ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА ВА ЎРТАДА БОЛА ТУҒИЛГАН

КУНДАН БОШЛАБ УЧ ЙИЛ ДАВОМИДА ЭРНИНГ АЛИМЕНТ ТЎЛАШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Қонун ҳужжатлари даражасида белгилаб қўйилган гендер

номутаносиблигига навбатдаги мисол Оила кодексининг 117–118 моддаларидир.

117-модда эр ва хотинга бир-бирига моддий ёрдам бериш мажбуриятини, шу жумладан эр зиммасига – хотини ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида алимент тўлаш

Туркманистон 18,9 16,5 29,2 24,3 Ўзбекистон 9,0 8,8 22,4 20,9

Page 29: Download 737.74 KB

мажбуриятини юклайди. Эркак зиммасига унинг собиқ хотинига нисбатан ҳам хотин ҳомиладорлиги даврида ажрашган бўлса ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида худди шундай мажбурият юкланади. Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ушбу нормаларнинг бўлиши ҳомиладорлик ҳолатида бўлган ёки туғилган болани болалар муассасига бериш боланинг руҳияти учун енгилроқ кечиши мумкин бўлган ёшга етгунга қадар уни парваришлаш билан шуғулланаётган она тўғрисида ғамхўрликни ошириш заруратидан келиб чиққандир; шу тариқа 3 ёшга етгунига қадар боланинг манфаатлари ҳам ҳимоя қилинади.

Шу билан бирга, бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида алимент тўлашга доир масалани ўрганиш зарур кўринади. Бизнинг назаримизда, бу ўринда бола парваришлаш билан шуғулланаётган эр ва хотиндан ҳар бирининг ўз таъминоти учун бошқа биридан алимент тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи ҳақида сўз бориши лозим. Шак-шубҳасиз, кичкина гўдакни парвариш қилувчи ролида баравар даражада ота бўлиши мумкин бўлган ҳоллар ҳам учрайди, агар, масалан, она яхши ишга жойлашган ёки унинг меҳнатига яхши ҳақ тўланадиган ёхуд она оилани ташлаб кетган ва бола тўғрисида ғамхўрлик қилишни ота тўлиқ ўз зиммасига олишга мажбур бўлса. Кейинги ҳолатда ота бола 1 ёшга етгунига қадар ўз хотинидан унинг розилигисиз ажраша олмайдигина эмас, балки бола 3 ёшга етгунига қадар хотинига алимент ҳам тўлаб туриши лозим, чунки қонун бу борада ҳеч қандай истисноларни назарда тутмайди ва ҳеч қандай шартларга йўл қўймайди. Шу муносабат билан “она” атамаси ўрнига “ҳақиқатда болани парвариш қилувчи шахс” атамасидан фойдаланиш зарур кўринади. Чунки бу эркак ва аёлнинг гендер тенглиги принципига мувофиқ келган ва жинсидан қатъи назар, ота-онанинг ҳар бири учун ўз ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошришлари борасида тенг имкониятлар яратган бўлар эди.

3.2.7. ЭР ВА ХОТИННИНГ (СОБИҚ ЭР ВА ХОТИННИНГ) ЎЗАРО БИР-БИРИГА

ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Оила кодексининг 117-моддасида белгиланишича, эр ва хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай мажбурият эркакка ҳам, аёлга ҳам тенг даражада юкланади ва қонун, умумий қоидага кўра, улар ўртасида бу борада ҳеч қандай фарқлар белгиламайди (юқорида айтиб ўтилган қоидалар бундан мустасно).

Бироқ, ушбу норма моҳиятига кўра декларативдир, чунки у эр ва хотиннинг бир-бирини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир ахлоқий мажбуриятини белгилаб қўяди, холос. Бу мажбурият бажарилиш учун қонун чиқарувчи мазкур моддада назарда тутилган муайян қўшимча ҳолатларнинг бўлишини талаб этади. Чунончи бундай ёрдамни беришдан бош тортилган тақдирда, қуйидагилар эр(хотин)дан суд тартибида таъминот (алимент) олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга:

1) алимент талиб қилаётган ёрдамга муҳтож ва меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр);

Page 30: Download 737.74 KB

2) ўртадаги ногирон бола 18 ёшга тўлгунича ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож хотин (эр);

3) шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб ҳам уч йил давомида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Никоҳдан ажратилган тақдирда, етарли маблағга эга бўлган собиқ

эр(хотин)дан: 1) cобиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан

бошлаб уч йил давомида; 2) ўртадаги ногирон бола 18 ёшга тўлгунча ёки ўртада болаликдан I гуруҳ

ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр); 3) никоҳдан ажратилгунга қадар ёки никоҳдан ажратилган пайтдан

бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

4) никоҳдан ажратилган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вакт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир (Оила кодекси 118-моддасининг биринчи қисми). Шу тариқа, умумий қоидага кўра, алимент талаб қилиш учун ёрдамга

муҳтожлик ва меҳнатга лаёқатсизлик ёхуд аёлга нисбатан – ҳомиладорлик ҳолати ёки кичик ёшли болани парваришлаш ёхуд оилада ногирон бола борлиги асос бўлиб ҳисобланади. Бунинг устига, алимент тўлаши талаб қилинаётган шахс бунинг учун етарли маблағларга эга бўлиши лозим. Бу, агар эр ва хотин ёш ва меҳнатга лаёқатли бўлсалар, қонун бўйича алимент ундиришнинг имкони бўлмаслигини билдиради. Ҳақиқатда болани парвариш қилаётган ва никоҳда бўлган аёл ҳам эридан таъминот олиш ҳуқуқига эга эмас.

Шундай қилиб, ўзгарган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган 1998 йилги Оила кодекси, барибир эр ва хотинга ўз оилавий ҳаётларини ташкил этиш шаклларини танлашда эркинлик бермади ва оилавий мажбуриятлар билан шуғулланишга қарор қилган эр ва хотиннинг манфаатларини ҳимоя қилмади.

Аниқ вазият шундан иборатки, аксарият ҳолларда айнан аёл ўз касби бўйича эришилган мавқеидан воз кечиб, ўзини бутунлай оилага бағишлайди ва бу минтақамизда таркиб топган андозалар ҳамда миллий ўзига хос хусусиятлар натижасидир. Назарий жиҳатдан олганда, аксинча вазиятни ҳам тахмин қилиб кўриш мумкин, бироқ эркак ва аёл ўртасидаги ўринлар тақсимланишининг анъанавий андозаси барибир жуда барқарор ҳисобланади. Аёллар кўпинча оилавий мажбуриятларни бажариш вазифаларини ўз зиммаларига олишади, эркаклар эса аксарият оилаларда ё уй юмушлари билан умуман шуғулланмайдилар ёки бу юмушларнинг жуда кам қисмини бажарадилар.

Ўз инон-ихтиёри билан ёки муносиб иш топиш имконияти йўқлиги

Page 31: Download 737.74 KB

туфайли ўзини уйга ва болаларга бағишлашга қарор қилган, ўзининг шахсий иш ҳақига, баъзан эса тўлиқ маълумотга ҳам эга бўлмаган ва шунинг учун ҳам ўз эрига моддий жиҳатдан қарам бўлган аёл никоҳдан ажратилган тақдирда ёки низоли вазиятларда оилада ўта оғир, баъзан эса иложсиз вазиятда қолади. Унга иш топиш учун муайян вақт, эҳтимолки, малакасини ўзгартириш, янги ихтисосликка эга бўлиш, узилиб қолган ўқишини тамомлаш ёки умуман қандайдир бир маълумот олиш керак бўлади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олиб, жамиятимиздаги мавжуд воқеликлар даврида хотин (эр)га ижтимоий кўникма ҳосил қилиш учун зарур бўлган муайян вақт мобайнида моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини иқтисоий жиҳатдан бақувватроқ бўлган эр (хотин) зиммасига юклаш оқилона иш кўринади. Фақат шундай йўл билан эр ва хотиндан ҳар бирига, ўйлаймизки, биринчи навбатда, аёлларга улар учун белгиланган тенг ҳуқуқларни рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мумкин.4

Шу муносабат билан эр ва хотиннинг никоҳда бўлганда ёки никоҳдан ажратилгандан кейин муҳтожлиги ёки меҳнатга лаёқатсизлигидан қатъи назар бир-бирига таъминот бериш мажбурияти тўғрисидаги масала юзага келади.

Аёллар қандайдир бир сабабларга кўра уйда қолишга мажбур, улар фақат уй бекаси сифатидаги вазифаларни бажариш билан чекланиб қоладилар. Ана шу ҳолатни ҳисобга олиб қатор Ғарб мамлакатларида ижтимоий муросага келиш тартиботидан фойдаланилади. Унинг моҳияти шундан иборатки, агар собиқ эр ва хотиндан бирига ажралишдан кейин янги ижтимоий шароитларга мослашиш имконига эга бўлиш учун ҳақиқатдан ҳам молиявий ёрдам керак бўлса, у иқтисодий жиҳатдан бақувватроқ бўлган шеригидан бундай ёрдамни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Ўртача 3 йиллик даврга белгиланадиган “компенсация тўловлари” ёки “реабилитация қилувчи алимент” ана шу мақсадга хизмат қилади.5

2.8. НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ВА АЛИМЕНТ МУНОСАБАТЛАРИ

ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган янгиликлардан бири шуки, эр ва хотинга никоҳ шартномаси тузиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бу шартномада улар ўзаро келишувга кўра мол-мулкка умумий мулк ёхуд алоҳида-алоҳида мулк ёки улушли мулк сифатида эгалик қилиш тартибини белгилаб қўйишлари мумкин.

Оила кодексининг 29-моддасига кўра, никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси эр ва хотинга улар ўртасида юзага келадиган мулкий муносабатларни ўз ихтиёрларига кўра тартибга солиш борасида кенг имкониятлар беради, бунда

Page 32: Download 737.74 KB

никоҳ шартномасини тузиш ва алиментлар тўлаш бўйича келишув имкониятини ҳам назарда тутади. Никоҳ шартномаси ва алимент бўйича келишув фуқаролик-ҳуқуқий битимларининг турларидан бўлиб, бунинг натижасида уларга фуқаролик кодексининг қоидалари тадбиқ этилади. Эр ва хотиндан ҳар иккаласининг ҳам хоҳиш-иродаси никоҳ шартномасини тузиш ва алимент бўйича келишувнинг мажбурий шартидир. Бу, агар қонун бўйича таъминот беришга мажбур бўлмаган эр ва хотиннинг бири бошқасига ўз хоҳишига кўра таъминот беришни истамаса, унда ўз таъминоти учун алимент тўлашни талаб қилган эр ва хотиндан бирида бунинг учун бошқа ҳеч қандай ҳуқуқий воситалар бўлмайди. Шунинг учун ҳам никоҳ шартномаси ва алимент бўйича келишув эр ва хотиннинг мулкий муносабатларини тартибга солиш воситаси бўлсада, бироқ эр ва хотиннинг манфаатларини ҳимоя қилиш тўлақонли кафолатланишини таъминламайди.

2.9. НИКОҲДАН АЖРАТИШ ВА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МУАММОСИ

Оила кодекси 37-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган умумий

қоидага кўра, никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин. Шу тариқа, қонун чиқарувчи эр ва хотин ўртасида уларнинг никоҳдан ажратишни ташкил этиш ҳуқуқларига нисбатан ҳеч қандай фарқлар белгиламайди. Ана шу умумий қоидадан чекинишни назарда тутувчи 39-моддада хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзгатишга ҳақли эмаслиги белгилаб қўйилган. Бундан шу нарса келиб чиқадики, ушбу модда фақат эрнинг ҳуқуқини чеклайди; айни бир вақтда хотин бундай вазиятда ўзининг никоҳдан ажратиш ҳуқуқини тўлиқ сақлаб қолади. Ушбу норма гендер тенглиги приципига зиддир, шу билан бирга, унинг қоидалари аёлни оиладаги ихтилофлардан ҳимоя қилмайди, бунинг устига эр ва хотин ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишга ҳам кўмаклашмайди. Эр томонидан бир томонлама тартибда никоҳдан ажратишга йўл қўйиб бўлмаслиги никоҳдан ажратишга фақат юзаки тўсиқ бўлиши мумкин, холос ва аёлни никоҳнинг бузилиши билан боғлиқ ташвишлардан бироз ҳимоя қилади, эҳтимол, уларни чуқурлаштириб юбориши ҳам мумкин.

Никоҳдан ажратиш жараёни аёлнинг, хусусан бола кутаётган аёлнинг ёки ёш онанинг руҳий ҳолатига чуқур таъсир кўрсатиши мумкин ва, агар ҳомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ руҳиятнинг барқарор эмаслигини ҳисобга олганда, бу жараён унинг учун икки баравар азобли бўлади. Ўйлаймизки, бундай тарздаги чеклашларни жорий этиш бу даврда аёлнинг ва боланинг соғлиғига эътиборни ошириш зарурлиги билан боғлиқ бўлиб, бизнинг назаримизда, у асослидир.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу норма Ўзбекистон Республикасининг

Page 33: Download 737.74 KB

1969 йилда қабул қилинган Никоҳ ва оила кодексида ҳам бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 11 сентябрда қабул қилинган 22-сонли Қарорида эр никоҳдан ажратиш тўғрисида талаб қўйишга ҳақли бўлмаган ҳоллар, шу жумладан бола ўлик туғилган ёки бир йилгача яшамаган ҳоллар кўрсатиб ўтилган. Ажратиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга хотинининг розилиги бўлмаган тақдирда, судья эрнинг даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд иш қўзғатишни тўхтатади. Хотин эрининг аризаси

бўйича судда иш қўзғатишга розилик берган, ишни суд мажлисида кўриб чиқиш пайтида эса никоҳдан ажратишга эътироз билдирган тақдирда ҳам иш тўхтатилиши керак. Ушбу ҳолат хотинга никоҳдан ажратиш тўғрисидаги масалани ўзи қўйишига ҳам тўсқинлик қилади.

Иш апелляция, кассация ва назорат инстанциясида кўрилаётган пайтда, агар хотиннинг ҳомиладорлиги ҳамда унинг никоҳдан ажратишга розилиги йўқлиги тўғрисида маълум бўлиб қолса, бу инстанцияда ҳам ишни юритиш тўхтатилади.

Шу тарзда, 39-моддада кўрсатилган ҳолатлар бартараф бўлганидан кейин, эр никоҳдан ажратиш тўғрисида даъво билан такроран мурожаат қилишга ҳақли. Чунки, 39-моддада белгиланган чеклашнинг асосий мақсади онанинг соғлиғини сақлашдан иборатдир.

2005 йилда никоҳдан ажратилаётганларнинг ёши бўйича ажратишлар сони ва

никоҳдан ажратишларнинг давомийлиги

Шу жумладан никоҳнинг давомийлиги бўйича Ёш Жами ажралишлар 1 йилгача 1-4 5-9 10-19 20 ва ундан

ортиқ Аёллар

20 ёшгача 207 89 118 - - - 20-24 ёш 3324 313 2526 485 - - 25-29 ёш 4833 181 1487 2754 411 - 30-34 ёш 3181 73 360 828 1920 - 35-39 ёш 1949 43 137 248 1448 73 40-44 ёш 1208 20 81 114 525 468 45-49 ёш 809 25 58 69 181 476

Ота-онаси ажрашган болалар сони

(0-17 ёшдаги ҳар 1000 киши ҳисобига)6 1990 1995 2000 2002

Польша 3,2 3,8 4,4 4,8

Словения 4,0 3,3 5,0 5,7

Эстония 12,8 19,6 12,5 11,6

Болгария 5,7 5,0 5,3 5,6 Беларусь 11,3 15,2 16,0 13,8 Россия 13,1 15,5 - - Украина 11,9 - 13,3 11,7 Арманистон 2,9 1,7 1,1 1,5 Қозоғистон 6,7 6,5 5,6 6,5 Қирғизистон 3,6 3,0 2,5 2,8 Туркманистон 2,7 3,1 2,9 2,7 Ўзбекистон 2,7 1,6 1,2 1,6

Page 34: Download 737.74 KB

50-54 ёш 431 10 37 43 68 273 55-59 ёш 268 7 25 19 30 187

60 ёш ва ундан катта

182 8 10 20 32 112

Эркаклар 20 ёшгача 9 4 4 1 - - 20-24 ёш 1163 207 919 37 - - 25-29 ёш 4564 289 2549 1651 75 - 30-34 ёш 4108 114 778 1963 1253 - 35-39 ёш 2618 52 244 519 1790 13 40-44 ёш 1648 35 129 205 978 301 45-49 ёш 992 25 89 74 279 525 50-54 ёш 623 17 51 57 132 366

55-59 ёш 318 13 28 30 42 205 Манба: Ўзбекистон аёллари ва эркаклари, 2000-2005. Статистик тўплам. Т. 2007. 42-б.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини гендер

экспертизаси оилавий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларининг нормалари инсон ҳуқуқлари, шу жумладан хотин-қизларнинг ҳам ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бир қаторда гендер экспертизасини амалга ошириш чоғида алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган қуйидаги бир қатор қоидалар аниқланди:

1) Миллий қонун ҳужжатларининг айрим қоидалари Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатларнинг қоидаларига зиддир. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддаси қоидалари шундан далолат берадики, ушбу модданинг нормалари БМТнинг 18 ёшга тўлмаган кишиларни бола деб эътироф этувчи Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига, шунингдек БМТнинг бола никоҳини юридик кучга эга эмас деб белгиловчи Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциясига зиддир.

2) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида “хотин-қизларга нисбатан камситиш”, “хотин-қизларга нисбатан зўравонлик”, “аёлларга нисбатан иқтисодий, сексуал, жисмоний ва руҳий зўравонлик”, “аёлларга нисбатан зўравонлик субъектлари”, “оиладаги зўравонлик” каби атамаларнинг тушунчаси белгиланмаган, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик содир этувчи шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги махсус нормалар киритилмаган.

3) Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари эр ва хотин ўртасидаги тенглик принципига асосланади. Оила кодекси нормаларининг катта қисми гендер жиҳатдан нейтрал сифатида тавсифланади ҳамда эр-хотин тенг ҳуқуқли

Page 35: Download 737.74 KB

шериклардир деган қоидадан келиб чиқади. Гендер жиҳатдан номутаносиб нормаларнинг (мисол учун, оталикни суд тартибида белгилашни назарда тутувчи 49-модда) мавжудлиги эса эркак ва аёл ўртасидаги физиологик фарқлар ҳамда шунга алоқадор ижтимоий оқибатлар билан боғлиқдир.

4) Оила кодексида гендер тенглиги принципини таъминлаш масаласи бўйича баҳсли тусга эга қатор нормалар бор. Масалан, Оила кодексининг 39-моддаси хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эрнинг никоҳдан ажралиш ҳуқуқини чеклаш ҳолларини белгилайди, шунингдек эрнинг ўз хотинига (собиқ хотинига) унинг ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида таъминот бериш мажбуриятини назарда тутувчи 117-118-моддаларнинг бола туғилганидан кейин 1 йилдан 3 йилгача бўлган даврга тааллуқли қисми.

5) Гендер тенглиги принципига қатъий мувофиқ тарзда шакллантирилган, бироқ шунга қарамай, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар сабабли эр ва хотиндан ҳар бирига ўз имкониятларини тенг даражада рўёбга чиқариш имконини бермайдиган нормалар, айниқса, кўп ташвиш уйғотади. Бунда турмушга чиққан аёлларнинг мулкий ҳуқуқларини турмушда амалга ошириш пайтида кўплаб жиддий муаммолар вужудга келади. Айнан шу ўринда эр ва хотиннинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглиги принципи жамиятдаги мавжуд воқеликлар билан энг жиддий қарама-қаршиликка дуч келади. Уй хўжалигида шуғулланувчи, ўз иш ҳақи ва бошқа даромад манбаига эга бўлмаган аёл ўз эридан алимент тўлашни талаб қила олмайдиган кўплаб ҳолларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Янги ижтимоий-иқтисодий воқеликлар оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини қайта кўриб чиқишни талаб этади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммолар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг нормаларини таҳлил қилиш қонун ҳужжатларини ва уларни ижро этиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги қатор таклифларни ишлаб чиқиш имконини берди:

1) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг аёллар ва эркаклар учун никоҳ тузиш ёши тўғрисидаги 15-моддасини қайта кўриб чиқиш хамда эркаклар ва аёллар учун улар тўлиқ вояга етадиган 18 ёшни ягона никоҳ ёши қилиб белгилаш зарур кўринади. Ягона никоҳ ёшини киритиш нафақат гендер тенглик тамойисига балки Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги, Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияларига мувофиқ бўлади.

2) Оила кодексининг 117-моддасида эрнинг хотини ҳомиладорлиги даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида унга алимент тўлаш мажбуриятлари назарда тутилган. Болани парваришловчи ота-она ўрнида тенг равишда ота, буви ёки бобо ҳам бўлиши мумкин бўлган ҳолат учраши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, бу ўринда гап боланинг парвариши билан шуғулланувчи эр ва хотиндан исталган бирининг бошқасидан ўз таъминоти учун алимент тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи ҳақида бормоғи лозим. Шундай экан, Оила кодексининг 117-моддасига эр ва

Page 36: Download 737.74 KB

хотиндан исталган бирининг зиммасига ҳақиқатда болани парваришловчи шахсга ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида алимент тўлаш мажбуриятини юклашга доир ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу ўзгартиришлар эркак ва аёлнинг гендер тенглиги принципига мувофиқ келган ҳамда жинсидан қатъи назар ота-онадан ҳар бирининг ўз ота-оналик ҳуқуқларини амалга оширишларида тенг имкониятларни таъминлаган бўлар эди.

3) Оила кодексининг 117-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган умумий қоидага кўра, эр ёки хотиннинг ёрдамга муҳтожлик ва меҳнатга лаёқатсизлик ёхуд аёлнинг ҳомиладорлик ҳолати ёки кичик ёшли болани парваришлаётганлик ёхуд оилада ногирон боланинг борлиги алимент талаб қилиш учун асос ҳисобланади. Бироқ, ўзини уй-рўзғорга ва болалар парваришига бағишлаган, ўз ойлик маошига, баъзан эса маълумотга ҳам эга бўлмаган аёл ўз эрига моддий жиҳатдан қарам бўлади ва никоҳдан ажралган тақдирда ёки оддий бир низоли вазиятда ҳам жуда қийин, баъзан эса иложсиз аҳволда қолади. Шу туфайли ҳам янги ижтимоий воқеликларга мослашиш, иш ахтариш, малакасини ўзгартириш, янги ихтисосликка эга бўлиш ёки маълумот олиш учун шароитлар яратиш мақсадида аёлларга уч йилгача бўлган давр учун эридан алимент талаб қилиш ҳуқуқини бериш ва бу қоидани Оила кодексининг 117-моддасида мустаҳкамлаб қўйиш зарур. Бундай “компенсация тўловлари” ёки “реабилитация қилиш алиментлари” қатор Ғарб мамлакатларида мавжуддир.

4) Жиноят кодексининг 136-моддаси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда эркакнинг ҳам мажбурий никоҳланишдан эркин бўлишини ҳимоя қилиш мақсадга мувофиқдир, негаки бу модданинг мазмунига кўра эркак ночор аҳволга тушади, унинг никоҳ тузиш эркинлиги эса фақат қуруқ гап бўлиб қолади. 5) Оила-никоҳ муносабатлари амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, эркакларнинг ҳукумронлик мавқеи ва аёлларнинг тўлақонли эмаслиги тўғрисида жамиятда таркиб топган гендер андазалари туфайли Оила кодексининг кўпгина нормаларига, шунингдек БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясига амалда риоя этилмайди ва улар қўпол равишда бузилмоқда. Кўпгина оилаларда ота-оналар бўлажак эрни ёки хотинни танлаш жараёнига таъсир кўрсатишни давом эттириб, бу билан никоҳ тузиш эркинлиги ҳуқуқини бузмоқдалар. Аёлларнинг мулкий ва турар жой ҳуқуқи, никоҳ шартномасини тузиш ҳуқуқи мавжуд бўлишига қарамай, ажрашишлар чоғида кўпинча унинг мулкий ҳуқуқлари бузилмоқда. Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб хотин-қизлар ўртасида ахборот-маърифий ишларни кучайтириш, аёллар ва эркаклар ўртасида ҳам, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ўртасида ҳам (хусусан қишлоқ жойларда) семинарлар, тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш, ноҳукумат ташкилотлари ҳамда

Page 37: Download 737.74 KB

ОАВнинг хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уй-рўзғорда зўравонликка дучор бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ролини кучайтириш лозим.

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИ

ВА УНИНГ ГЕНДЕР МЕЗОНИ

Аёллар меҳнатини қонун йўли билан тартибга солиш аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципига асосланади. Шу билан бирга, турмуш воқелигида амалда жинсларнинг тенг эмаслигини, аёл айни бир вақтнинг ўзида иккита жамоатчилик функциясини: касб ва оналик вазифаларини бажаришини ҳисобга олиб жамият мутлақо ҳақли равишда аёлнинг оналик билан боғлиқ махсус ҳуқуқларини белгилаб қўйган.

Аёл эркак кишига берилган ҳуқуқларга эга бўлиш билан бир қаторда оналик билан боғлиқ ўзига хос биологик хусусиятлари туфайли яна қўшимча равишда меҳнат, оила, нафақага оид ҳамда она вазифасини бажариш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлгандагина аёллар тенг ҳуқуқлилигига эришилади.

Халқаро Меҳнат ташкилотининг кейинги маълумотларига қараганда, дунёда хотин-қизларнинг 45 фоизга яқини “иқтисодий фаол”лар қаторига киради, яъни ишчи кучи ҳисобланади, Марказий ва Шарқий Европа, Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси, Жанубий-Шарқий Осиё, Ғарбий Европанинг энг ривожланган мамлакатларида бундай ишчи кучи аёлларнинг сал кам ярмини ташкил этади. Дунёда 30 фоиздан зиёд оила ўз даромадларининг асосий манбаи бўлган аёлларнинг иш ҳақи ҳисобига яшайди, Европада 59 фоиз оилада аёлларнинг даромадлари бюджетнинг ярмини ёки ундан кўпроғини ташкил этади.

Ишга жойлаштириш ва ишдан бўшатиш чоғида гендер камситишлари, хотин-қизларнинг бир хил қийматдаги меҳнат учун эркаклар билан тенг ва адолатли меҳнат ҳақи олиш ҳуқуқи, аёлларнинг репродуктив функцияларини ҳисобга олган ҳолда қулай меҳнат шароитлари яратиш, шунингдек уларнинг касб ва оилавий мажбуриятларини муваффақиятли қўшиб олиб бориши учун иқтисодий ва ижтимоий кафолатларни таъминлаш каби қатор муаммолар бутун дунёда доимий равишда долзарб бўлиб қолмоқда.

XX асрнинг биринчи ярмида давлатларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олишлари шундан кейин инсоннинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари тизими халқаро миқёсда ва давлатлар ичида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш йўли билан эътироф этилиши ва белгилаб қўйилишига олиб келди. Бу жараён меҳнат соҳасидаги давлат сиёсатининг ажралмас ва асосий қисмига айланиб бормоқда.

Меҳнат соҳасидаги ҳозирги замон сиёсати – бу давлатлар, ижтимоий шериклар ва фуқаролик жамияти муассасаларининг меҳнат муносабатлари ҳамда у билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа муносабатларнинг мақсади, вазифалари, принциплари, асосий йўналишлари,

Page 38: Download 737.74 KB

устуворликлари, уларни ривожлантириш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги фаолиятидир. Халқаро миқёсда ва давлат ичидаги даражада инсоннинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари унинг асосий ҳуқуқлари қаторига киритилган бўлиб, бу ушбу ҳуқуқларнинг давлатлар ҳамда ижтимоий шерикларнинг меҳнатни тартибга солиш борасидаги асосий конституциявий ва халқаро-ҳуқуқий мажбурияти сифатида эътироф этилиши, уларга риоя қилиниши ва уларнинг ҳимоя қилинишини билдиради.

Халқаро ҳужжатларда энг мақбул ва мақсадга мувофиқ қоидалар кўрсатилган бўлиб, ижтимоий меҳнат муносабатларининг мақсади, принциплари ва нормалари ҳам унга қараб белгиланиши лозим. Ана шундай қоидаларнинг муайян тизими шаклланди, иерархияси белгиланди, меҳнат сиёсатидаги асосий қоидалар, асос бўлувчи принципларга устувор ёндашувлар маълум қилинди.

Камситишларга йўл қўймаслик принципи халқаро меҳнат ҳуқуқида энг асосий принциплардан бири сифатида эътироф этилган бўлиб, у меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барча даражаларида императив (қатъий талаб) тусига эгадир. Унинг мазмуни турли халқаро ҳуқуқий манбаларда ифодаланган нормалар тизимини ташкил этади. У камситишларга қарши сиёсатни олиб боришда мўлжал бўлиб ва айни вақтда миллий қонун ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда ҳамда меҳнат соҳасида камситишларга йўл қўймасликка нисбатан уни қўлланиш амалиётида намуна бўлиб хизмат қилади. Бу нормаларнинг бутун йиғиндиси давлатлар ва ижтимоий шериклар меҳнатни ташкил этиш ҳамда уни бошқаришда, шу жумладан меҳнат сиёсатидаги гендер асосларига амал қилишлари лозим бўлган халқаро-ҳуқуқий андозани ташкил этади.

Инсоннинг меҳнат соҳасидаги умум эътироф этилган асосий принциплари ва асосий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш – муносиб меҳнат қилишнинг зарур шартидир. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада инсонпарварлаштириш ва уларни гендер экспертизасидан ўтказиш жараёни инсон ҳуқуқлари устуворлигини ана шундай алоҳида таъкидлаш билан кечмоғи зарур.

Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқлари инсоннинг барча умумий ҳуқуқларининг ажралмас ва бўлинмас қисми ҳисобланади. Миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда хотин-қизларнинг сиёсий, фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётда тўлиқ ва тенг иштироки, шунингдек жинсий белгисига кўра камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш – халқаро ҳамжамиятнинг биринчи навбатдаги мақсадларидандир. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш учун инсоннинг барча ҳуқуқларини ва барча аёлларнинг асосий эркинликларини тўлиқ амалга ошириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир. 1995 йилги Пекин Саъй-ҳаракатлар платформасини миллий қонун ҳужжатлари орқали ҳам, тараққиёт соҳасидаги стратегия, сиёсат,

Page 39: Download 737.74 KB

дастурлар ва устуворликларни шакллантириш орқали ҳам амалга ошириш ҳар бир давлатнинг суверен мажбуриятидир.

Халқаро Меҳнат ташкилоти оилавий мажбуриятлари бор бўлган аёллар ҳамда меҳнаткашлар меҳнатини қўлланиш нормативлари ва шартларини белгиловчи қатор конвенциялар қабул қилган. Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари масаласи Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида (23-модда), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда (6-модда), CEDAW Конвенциясида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон конференциясининг якуний ҳужжатларида (Вена, 1993 йил), Ижтимоий тараққиёт манфаатлари йўлидаги Умумжаҳон учрашувида (Копенгаген, 1995 йил) ва Аёлларнинг аҳволига доир Умумжаҳон конференциясида ҳам (Пекин, 1995 йил) кўтарилган. 1996 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Иш қидириб кўчиб юрувчи аёлларга қарши зўравонлик” тўғрисида 51/65-рақамли резолюция қабул қилинган бўлиб, у БМТ аъзоси бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари зиммасига иш қидириб кўчиб юрувчи аёлларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш мажбуриятини юклайди.

Халқаро стандартларда оналикни муҳофаза қилишга доир давлат чора-табдирларининг камситувчи эмаслиги белгиланган (БМТнинг Камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси, 4.2-модда), шундан келиб чиқадики, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш билан боғлиқ ижтимоий ҳуқуқлар соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳозирда халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқдир.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий соҳада аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш борасида катта ва машаққатли ишлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги, ҳусусан меҳнат муносабатлари соҳасидаги имкониятларини белгиловчи қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. Бу ҳужжатларда барча фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашнинг умумий қоидалари ва стандартлари ҳам, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли махсус қоидалар ва тартиб-таомиллар ҳам акс этган.

Давлатнинг эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенг бўлишини таъминлашга доир қонун чиқарувчилик фаолиятини таҳлил қилиш зарурати аёлларнинг ҳуқуқлари ҳам инсон умумий ҳуқуқларининг ажралмас қисми эканлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жинсидан қатъи назар инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглиги эътироф этилади ҳамда кафолатланади, 18-моддада бундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”.

Page 40: Download 737.74 KB

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 80 дан ортиқ қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида аёлларнинг ўз репродуктив функцияларини бажаришини таъминлаш кафолатлари мавжуддир. Оналик ва оталикни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар комплекси белгиланган. Бу – ҳомиладор аёлларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ҳамда иш ўрнини сақлаш имкони бўлмайдиган вазият юзага келган пайтда эса уларни албатта иш билан таъминлаш, ҳомиладор аёллар ва эмизикли ёшдаги боласи бор оналар меҳнатини муҳофаза қилиш, эмизикли болани овқатлантириш учун танаффуслар бериш кабилардир. Касал болани парваришлаш учун ҳақ тўланадиган таътилдан оиланинг ҳар қандай аъзоси фойдаланиши мумкин.

Бироқ, амалда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш ҳоллари кўп учрайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2006 йилги ҳисоботида тақдим этилган ахборот ана шундан далолат беради. Масалан, Фарғона водийси вилоятларидаги тўқимачилик саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилинишига доир мониторинг қуйидаги қатор хато ва камчиликларни аниқлаш имконини берди: хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари қўпол равишда бузилаётганлигини, хотин-қизларга ва оилавий мажбуриятлар билан банд шахсларга қўшимча имтиёзлар бериш ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаётганлигини, иш ҳақи кечиктириб тўланаётганлигини, меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини ва меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилаётганлигини, қонун ҳужжатларининг иш вақтида танаффус бериш ҳақидаги қоидалари бузилаётганлигини ва дам олиш учун тегишли шароитлар йўқлигини; маиший хоналар, ошхоналарни сақлашнинг санитария-гигиена нормалари бузилаётганлигини, тайёрланаётган овқатнинг хиллари етарли ва сифати қониқарли эмаслигини, хотин-қизларнинг меҳнат қонунлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлиги пастлигини; касаба уюшмалари қўмиталари, хотин-қизлар кенгашлари хотин-қизлар орасида меҳнат қонунларининг қоидаларини тушунтириш соҳасида олиб бораётган ахборот-маърифий ишлар етарли эмаслигини кўрсатди.7

Шубҳасизки, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини шу каби бузиш

ҳоллари, уларнинг меҳнат бозорида ҳимояланмаганлиги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нормаларини гендер тенглиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқаради.

Бизнинг назаримизда, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида оналик (ота-оналик) омилининг ижтимоий аҳамиятини сақлаб қолиш ҳеч ҳам камситиш ҳисобланмайди, чунки бу оилавий мажбуриятлари бўлган ишловчи

Page 41: Download 737.74 KB

эркаклар ва аёлларнинг давлатдан ижтимоий ёрдам олиш борасидаги имкониятларини тенглаштиришга қаратилгандир. БМТнинг Камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги декларациялари ва ХМТнинг тегишли конвенцияларида ҳам худди ана шундай нуқтаи назар баён этилган.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини гендер мезонлари асосида кўриб чиқар эканмиз, Меҳнат кодексининг нормалари гендер тенглиги принципига қай даражада мувофиқ эканлигини ҳамда қонун чиқарувчи томонидан жорий этилган чекловлар хотин-қизларнинг манфаатларига ва улар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қанчалик мос келишини аниқлаш керак.

1. ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИНГ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги масалалари БМТнинг

бир қатор асосий ҳужжатларида акс этган. Гендер тенглиги принципи 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида, 1966 йилги Ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда, 1979 йилги Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияда мустаҳкамланган. Ана шу барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган ва ратификация қилинган. Улардан асосийларини таҳлил қиламиз ва аёлларнинг меҳнат соҳасидаги тўла тенг ҳуқуқлилигини таъминлашда асосланиш мумкин бўлган жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатамиз.

1.1. БМТНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН КАМСИТИШЛАРНИНГ БАРЧА

ШАКЛЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯСИ ҲАМДА МЕҲНАТ ВА ИШ БИЛАН БАНДЛИК СОҲАСИДА ЖИНСЛАРНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИГИ

“Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам

бериш тўғрисида”ги 1979 йилги конвенцияда иш билан бандлик соҳасида жинсларнинг тенг ҳуқуқлилиги муаммосига жиддий аҳамият берилган. Бу талабларга риоя этмаслик Конвенция томонидан жинс белгисига кўра камситиш сифатида талқин қилинади.

БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясининг (CEDAW) 1-моддасида “хотин-қизларга нисбатан камситиш” тушунчаси белгилаб қўйилган бўлиб, у оилавий аҳволидан қатъи назар хотин-қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда сиёсий, иқтисодий, маданий, фуқаролик ёки ҳар қандай бошқа соҳалардаги эркинликлари эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида эътироф этилиши, уларнинг бу ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланиши ёки амалга оширишини сусайтиришга ёхуд йўққа чиқаришга қаратилган, жинс белгисига кўра ҳар қандай фарқлаш, истисно этиш ёки чеклашни билдиради.

Page 42: Download 737.74 KB

Хотин-қизларниг аҳволига доир IV Умумжаҳон конференциясининг Саъй-ҳаракатлар платформасида кўплаб сиёсий партиялар ва давлат тузилмалари ҳамон хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этишига тўсқинлик қилиб келаётганликлари таъкидланади. Баъзи бир мамлакатларда, шу жумладан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар юз бераётган мамлакатларда ҳам қонун чиқарувчи органларда аёлларнинг вакиллик сони жиддий камайиши кузатилмоқда.

Шу тарзда, “хотин-қизларга нисбатан камситиш” тушунчасида гендер тенглиги принципининг моҳияти, унинг мазмуни ифодалангандир.

Конвенциянинг 2-моддасида хотин-қизларга нисбатан барча шакллардаги камситишларни қоралаш ва давлатнинг унга йўл қўймасликка қаратилган мажбуриятлари тўғрисидаги қоида акс этган. Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

- эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги принципларини миллий қонун ҳужжатларига киритиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш;

- хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай камситишларга тақиқ қўйиш; - хотин-қизлар ҳуқуқларининг эркаклар билан тенг асосда

ҳуқуқий жиҳатдан (шу жумладан суд томонидан) самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

- давлат органлари ва муассасалари, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан хотин-қизларга нисбатан камситишлар содир этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;

- хотин-қизларга нисбатан камситиш ҳисобланган қонунлар, урф- одатлар ва амалиётни аниқлаб, уларни ўзгартириш.

Хотин-қизларга нисбатан улар ҳуқуқларини чеклаб қўйишда ифодаланадиган “салбий камситиш” тушунчаси Конвенцияда “ижобий камситиш” тушунчаси билан тўлдирилган бўлиб, бу аёлларга уларнинг репродуктив функцияларини таъминлаш билан боғлиқ муайян имтиёзлар ва афзалликлар беришда кўринади. Эркакларда бундай анатомик ва физиологик қобилиятлар йўқлиги туфайли бундай имтиёзлар ва афзалликларнинг эркакларга татбиқ этилмаслиги уларни камситиш сифатида қаралмаслиги керак.

Конвенция 4-моддасининг 2-бандида иштирокчи давлатлар томонидан оналикни муҳофаза қилишга қаратилган махсус чора-тадбирлар, шу жумладан Конвенцияда ифодаланган чора-тадбирлар кўрилиши кўрсатиб ўтилган ва бу ҳам камситиш ҳисобланмайди.

Халқаро стандартларда камситиш тушунчаси кенгайтирилган ва аниқлаштирилган. Масалан, меҳнат соҳасига қўлланиладиган бўлса, “камситиш” тушунчаси ирқи, терисининг ранги, жинси, диний белгиларига, сиёсий эътиқоди, миллий мансублиги ёки ижтимоий келиб чиқишига асосланган ва оқибати тугатиш билан якунланадиган ҳар қандай фарқлаш, истисно этиш ёки устунлик бериш сифатида ёхуд касб-кор

Page 43: Download 737.74 KB

таълимини олиш, меҳнат қилиш ёки турли машғулотлар билан шуғулланиш, шунингдек меҳнат шароитлари борасидаги имкониятлар ва мурожаатлар тенглигининг бузилиши сифатида ҳуқуқий андоза билан белгиланади.

Давлат оқибати меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги имкониятлар ва мурожаатлар тенглигини тугатиш ёки бузиш билан тугайдиган ҳар қандай бошқа фарқлаш, истисно этиш ёки устунлик беришни иш берувчиларнинг вакил ташкилотлари ва ходимлар билан маслаҳатлашиб, “камситишлар” сифатида белгилаб қўйишга ҳақлидир.

Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ иштирокчи давлатлар аёлларга эркаклар билан тенг шароитларда ҳукумат сиёсатини шакллантириш, амалга оширишда иштирок этиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек давлат бошқарувининг ҳамма поғоналарида барча давлат вазифаларини амалга ошириш ҳуқуқини таъминлашлари шарт (7-модда).

Мазкур Конвенциянинг 11-моддасида иштирокчи давлатлар иш билан таъминлаш соҳасида хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш учун барча тегишли чора-тадбирларни кўришлари, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида бир хил ҳуқуқларни, чунончи:

- барча кишиларнинг ажралмас ҳуқуқи сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқини;

- ишга ёллашда бир хил имкониятларга эга бўлиш ҳуқуқини, шу жумладан ишга ёллаш пайтида саралаб олиш учун бир хил мезонлар қўлланишини;

- касб ёки иш турини эркин танлаш, лавозимида кўтарилиш ва иш билан таъминланиш кафолати, шунингдек ишдаги барча имтиёзлар ва шароитлардан фойдаланиш, касб-кор тайёргарлиги ва қайта тайёргарликдан ўтиш, шунингдек шогирдлик, юксак даражадаги касб-кор тайёргарлиги ва мунтазам равишда қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқини;

- тенг миқдорда пул мукофоти олиш, шу жумладан имтиёзларга эга бўлиш, бир хил қийматдаги меҳнатга нисбатан тенг шароитларга эга бўлиш, шунингдек иш сифатини баҳолашга бир хил ёндашиш ҳуқуқини;

- ижтимоий таъминот ҳуқуқини, шу жумладан пенсияга чиққан, ишсиз қолган, касалланган, ногирон бўлган, қарилик туфайли пенсияга чиққан тақдирда ва меҳнат қобилиятини йўқотган бошқа ҳолларда шундай ҳуқуқни, шунингдек ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқини;

- саломатлигини сақлаш ва хавфсиз меҳнат шароитларига эга бўлиш, шу жумладан туғишни давом эттириш функциясини сақлаб қолиш ҳуқуқини.

Халқаро ҳамжамият томонидан меҳнат соҳасида аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам кафолатланадиган ҳуқуқларнинг бутун йиғиндиси ушбу рўйхатнинг ўзи билан тугамайди. Лекин айнан ана шу рўйхат хотин-

Page 44: Download 737.74 KB

қизларнинг меҳнат соҳасида тенг ҳуқуқий имкониятларга ва мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлишини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқий жиҳатдан ютуқларга эришганлигининг энг лўнда ифодаси ҳисобланади.

Камситишларга йўл қўймаслик халқаро меҳнат ҳуқуқида меҳнат ҳамда машғулотлар соҳасида имкониятлар ва мурожаатлар тенглигини тасдиқлаш учун зарур шарт сифатида эътироф этилган.

Меҳнат сиёсатида асос бўлувчи нормаларда ифодаланган ҳуқуқий талаблар ҳам, шу билан бир қаторда уларнинг амал қилишини кейинчалик татбиқ этиш учун белгиланган янги ҳужжатлар қабул қилаётганда намоён бўладиган ривожланиш тамойили ҳам ҳисобга олинмоғи лозим.

Турмушга чиқиш ёки оналик туфайли аёлларга нисбатан бўладиган камситишларнинг олдини олиш ва уларга самарали меҳнат қилиш ҳуқуқини кафолатлаш учун махсус чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, булар БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги 1979 йилги конвенциясида ўз ифодасини топган.

Иштирокчи давлатлар қуйидагиларни амалга ошириш учун тегишли чора-тадбирлар кўришлари лозим:

- жазо чоралари қўлланишни таҳдид қилишни, ҳомиладорлик ёки туғишга асосланиб ишдан бўшатишни ёки ишдан бўшатаётганда оилавий аҳволини сабаб қилиб камситишни тақиқлаш;

- ҳомиладорлик ёки туғиш бўйича аввалги иш жойини йўқотмаган ҳолда ҳақ тўланадиган таътиллар ёки ижтимоий нафақа бериладиган таътиллар, қарилик ёки ижтимоий нафақалар жорий этиш;

- зарур қўшимча ижтимоий хизматлар кўрсатилишини рағбатлантириш, бунда ота-оналарга оиладаги вазифаларини бажаришни меҳнат фаолияти билан қўшиб олиб бориш ва ижтимоий ҳаётда қатнашиш имкониятини яратиш, чунончи бунга болаларни парвариш қиладиган муассасалар тармоғини ташкил этиш ва кенгайтириш орқали эришиш;

- аёллар саломатлиги учун зарарли эканлиги исботланган иш турларида уларнинг ҳомиладорлиги даврида алоҳида ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Конвенцияда хусусан қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар дуч келадиган алоҳида муаммоларга катта эътибор қаратилган.

Конвенциянинг 14-моддасига биноан иштирокчи давлатлар қишлоқ жойларида хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш юзасидан барча чора-тадбирларни кўришлари, чунончи:

- уларнинг расмий ва норасмий таълим олиш ва тайёргарликдан ўтишнинг барча турларига эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашлари;

- ёлланиб ишлаш орқали ёки мустақил меҳнат фаолияти орқали тенг иқтисодий имкониятларга эга бўлишлари, шунингдек жамоа фаолиятининг барча турларида иштирок этишларини таъминлашлари ва ҳоказо.

Page 45: Download 737.74 KB

Конвенцияга мувофиқ хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тааллуқли қонун ҳужжатлари илмий-техникавий билимлар асосида вақти-вақти билан кўриб чиқилиши, шунингдек улар қанчалик зарурлигига қараб қайта кўриб чиқилиши, бекор қилиниши ёки кенгайтирилиши зарур. БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги 1979 йилги конвенциясининг айнан ана шу нормаси қонун ҳужжатларини мунтазам равишда олиб бориладиган тадбирлар тизими сифатида гендер экспертизасидан ўтказиш учун халқаро-ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади.

1.2. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИНИНГ КОНВЕНЦИЯЛАРИ

Аксарият халқаро нормалар камситмаслик принципини эътироф этиши

билан бир қаторда, Халқаро Меҳнат ташкилотининг аёлларга бағишланган бир қатор махсус конвенциялари ва тавсиялари мавжуд. Халқаро Меҳнат ташкилоти БМТга қадар ҳам анча илгари аёллар меҳнатининг ўзига хос муаммоларини ишлаб чиқа бошлаган.

Бунда ХМТнинг меҳнат шароитларига оид нормаларни ижод қилиш фаолияти қуйидаги 2 та принципга асосланади: 1) ўқиш, иш билан бандлик, ишда хизмат поғоналарида кўтарилиш, ташкилотларда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишда имкониятлар тенглигини, шунингдек иш ҳақи, нафақа, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат фаолияти муносабати билан таъминот тенглигини кафолатлаш; 2) меҳнаткаш хотин-қизларни биринчи навбатда оналик учун хавф туғдирувчи меҳнат шароитларидан ҳимоя қилиш.

ХМТнинг қуйидаги учта асосий Конвенцияси ана шу масалаларга бағишланган:

- 1951 йилги Тенг рағбатлантириш тўғрисидаги конвенция (№ 100) ва унга ҳамроҳ бўлган 1951 йилги Тенг рағбатлантириш тўғрисидаги тавсиялар (№ 90) эркаклар ва аёлларни бир хил қийматдаги меҳнат учун тенг рағбатлантиришни назарда тутади;

- 1958 йилги Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисидаги конвенция (№ 111) ва 111-сонли Тавсиялар эркаклар ва аёлларнинг шу соҳадаги тенглигини, шунингдек бошқа белгиларига кўра камситишларни назарда тутади.

- 1981 йилги Оилавий мажбуриятлари бўлган меҳнаткашлар тўғрисидаги конвенция (№156) ва 1981 йилги 165-сонли Тавсиялар оилавий мажбуриятлари бўлган эркак ва аёл меҳнаткашлар учун тенг имкониятлар ва тенг муомалани назарда тутади.

ХМТнинг бир қатор конвенциялари зарарли меҳнат шароитида ишлаётган аёллар учун махсус меҳнат шароитлари ва махсус ҳимояни яратишга қаратилгандир. Бошқа конвенциялар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ижтимоий таъминотни назарда тутади. Буларга 1919 йилги Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни (№ 3), 1952 йилги Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган) конвенцияни (№ 103),

Page 46: Download 737.74 KB

1952 йилги Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 95-сонли Тавсияни, 1921 йилги Қишлоқ хўжалигида оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 12-сонли Тавсияни мисол қилиб келтириш мумкин.

ХМТ камситишларнинг қуйидаги учта жиҳати билан тавсифланадиган энг яққол кўринишларига асосий эътиборни қаратади:

биринчидан, бу айрим касбларнинг у ёки бу жинс учун энг “маъқул келадиган” деб ҳисобланишида намоён бўладиган машғулотлар соҳасидаги камситишлардир;

иккинчидан, эркаклар ва аёлларнинг машғулотлар соҳасида кўп жиҳатдан ирқий камситиш (сегрегация) натижаси бўлган меҳнатига хақ тўлашдаги фарқ, бироқ бу ҳам бир хил қийматдаги меҳнат учун эркаклар ва аёлларни тенг даражада рағбатлантирмасликдан иборат;

учинчидан, бу касб фаолияти билан банд бўлган, шунингдек амалда оила ва рўзғор мажбуриятларини ёлғиз бажарувчи аёлларнинг “икки бараварлик иш куни”. Бу жинслар ўртасида иш кўламларини тақсимлашда нотенгликка олиб келади, шунингдек аёлларнинг меҳнат бозорида эркаклар билан тенг рақобат қилиш имкониятини чеклайди.

Кейинги икки ўн йиллик мобайнида БМТ хотин-қизлар муаммоларига бағишланган конференциялар ўтказиб келмоқда. Уларда аёлларнинг жамиятдаги аҳволига доир умумий масалалар кўриб чиқилаётган бўлсада, меҳнаткаш аёллар муаммоларига ҳам катта эътибор қаратилаяпти.

Масалан, БМТнинг 1980 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган Ижтимоий тараққиёт бўйича олий даражадаги Умумжаҳон учрашувида жаҳоннинг қарийб барча давлатлари ёки ҳукуматлари бошлиқлари томонидан имзоланган Асосий ҳужжатда (Декларацияларда ҳамда Саъй-ҳаракатлар дастурида) “5-сонли мажбурият” акс этган, унда бундай дейилади: “Инсон қадр-қимматини, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини ҳурмат қилиш, аёлларнинг жамиятдаги ва оиладаги ролини кучайтириш жараёнини рағбатлантириш”. Барча давлатлар 2000 йилга қадар БМТнинг Хотин-қизлар нотенглигининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишга даъват этилди.

1995 йилда Пекинда БМТ аъзоси бўлган давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларининг иштирокида конференция бўлиб ўтди, унда аёллар аҳволини яхшилаш бўйича иккита энг муҳим ҳужжат – Декларация ҳамда Саъй-ҳаракатлар дастури қабул қилинди, уларда иш билан тўлиқ таъминланиш, хизмат поғоналаридан юқорилаш борасида аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги принциплари, аёлларнинг иқтисодий мустақиллилигига, шу жумладан уларнинг иқтисодий ресурслар – ер, кредитлар, фан ва техника, касб тайёргарлиги, ахборот ҳамда коммуникациялардан тўлиқ фойдаланишларига кўмаклашиш ва бошқалар қайд этилган. Пекин Конференцияси қарорларини рўёбга чиқариш учун ХМТ “аёллар учун кўпроқ иш ўринлари ва энг яхши сифат номли Умумжаҳон дастурини тузди”.

ХМТ ташаббуси билан 1997 йилда ўтказилган Халқаро кенгаш меҳнаткаш хотин-қизларга нисбатан эски андозаларни бартараф этиш масалаларига

Page 47: Download 737.74 KB

бағишланди. Кенгашда ҳукуматлар, касаба уюшмалари вакиллари ҳам, иш берувчилар ҳам иштирок этдилар, бу аёлларни раҳбарлик лавозимларига кўтариш муаммоларини, шунингдек аёлнинг иш жойида унга тўла ҳуқуқли раҳбар бўлиши учун халақит бераётган кўплаб хурофотларни енгиб ўтиш муаммоларини муҳокама қилишда уч томонлама мулоқотни йўлга қўйиш имконини берди. Кенгашда қабул қилинган резолюцияда ҳар бир мамлакатда ушбу муаммо юзасидан уч томонлама асосда маслаҳатлашувлар ўтказишга ва ХМТнинг тегишли ҳужжатларини ратификация қилишга даъват акс этди. ХМТнинг ўзига эса “давлат ва хусусий секторларда раҳбарлик лавозимларидаги эркаклар ва аёлларнинг мавқелари тўғрисида текширишларни амалга ошириш”, эркаклар ва аёлларнинг тенглигини ривожлантириш борасида тадбиркорлар ташкилотлари ва меҳнаткашлар билан ҳамкорлик қилиш, ушбу масаладаги ўсишни кузатадиган ҳамда унга баҳо берадиган “кузатиш пунктини” ташкил этиш, “имкониятлар тенглигига чинакамига кўмаклашувчи тизимни амалга оширишда ўзини кўрсатган ташкилотларнинг энг муқобил амалиётини нишонлайдиган миллий даражадаги мукофотлар берилишини назорат қилиш” тавсия этилди.

Бу мавзуни давом эттириб ХМТ 1998 йилнинг январь ойида “Гендер тайёргарлигини (яъни турли жинсларга ёндашувлардаги фарқни ҳисобга олган ҳолда) ташкил этишнинг асосий йўналишлари”ни ишлаб чиқди.

Шундай қилиб, айниқса кейинги ўн йилликда халқаро миқёсда кўрилаётган чора-тадбирлар ва қабул қилинаётган ҳужжатлар меҳнат, ишлаб чиқариш соҳаларида аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги муаммоларига қизиқиш намоён бўлишига ва бу масалада муайян даражадаги олға силжишга имкон берди, деган хулосага келиш мумкин.

2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнат қилиш эркинлиги,

меҳнат қилиш ҳуқуқи, шу жумладан ўзининг меҳнат қобилиятларини тасарруф этиш ҳуқуқи, касб ва машғулот турини танлаш, ходимларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг тенглиги, меҳнат муносабатларида камситишларни тақиқлаш, мажбурий меҳнатни тақиқлаш кабиларни меҳнат муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принципи қилиб белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг вазифалари фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан кафолатланишини белгилашдан, қулай меҳнат шароитларини яратишдан, ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозори самарали фаолият кўрсатишини, меҳнат шароитлари адолатли ва хавфсиз бўлишини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати

Page 48: Download 737.74 KB

яхшиланишига, шу асосда бутун аҳоли турмушининг моддий ва маданий даражаси юксалишига кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг мақсади фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлашдан, қулай меҳнат шароитларини яратишдан, ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Шу билан бирга, бозор иқтисодиётига ўтиш натижасида мамлакатда таркиб топган вазият қуйидаги салбий тамойилларни шакллантирди, булар: давлат даражасида қарорлар қабул қилиш пайтида аёлларнинг талаб этилмаслиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини камситиш, тиббий ёрдам даражасининг пасайишидир.

Шак-шубҳасизки, ана шу ҳолатлар, шунингдек тубдан ва тез ўзгариб турувчи ижтиомий муносабатлар амалда барча ҳуқуқ соҳаларида жиддий ўзгаришларни талаб этади.

Меҳнат кодекси нормаларини ўрганиш шундан далолат берадики, умуман олганда бу нормалар меҳнат муносабатлари соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар таъминланишини кафолатлайди. Шу билан бирга, бир қанча экспертларнинг фикрига кўра, Меҳнат кодексида гендер тенглиги принципларини бузадиган қатор қоидалар мавжуддир.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини гендер таҳлилидан ўтказиш чоғида нормаларнинг иккита турини ҳисобга олиш зарурдир, булар: 1) меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг жинсини ҳисобга олувчи; 2) фарқланмаган шахсга қаратилган “гендер нейтрал” деб аталувчи нормалардир.

2.1. Меҳнат соҳасида тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар

Хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглиги ҳамда

уларни амалга ошириш учун имкониятларнинг тенглигига доир конституциявий принцип миллий қонун ҳужжатларида ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида рўёбга чиқарилмоқда ва у Ўзбекистон Республикасининг кодексларида изчил мустаҳкамлангандир.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддаси меҳнат соҳасидаги гендер тенглигини эътироф этишнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб, унда бундай дейилган: “Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар...)

Page 49: Download 737.74 KB

тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди”.

Худди шу моддада фуқароларни камситишлардан ҳимоя қилиш тартиботи белгиланган. Чунончи, ўзини меҳнат соҳасида камситишга учраган деб ҳисоблагувчи шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва манавий зарарни ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонунида инсон ва фуқарони ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиш белгилари, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи бўйича камситишни истисно этувчи ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланган. Қонун чиқарувчи ҳар кимнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклашга, бирор-бир кишининг имтиёзларга эга бўлишига йўл қўймаслик принципини Меҳнат кодексида ҳам мустаҳкамлаб қўяр экан, юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатни “ёши”, “мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи”, “жамоат бирлашмаларига мансублиги” каби ҳолатлар билан тўлдирди.

Меҳнат кодексининг 6-моддасида мустаҳкамланган ҳуқуқий тартибга солиш нормаларининг тўлиқлиги ва мазмунлилигини ижобий баҳолаган ҳолда, меҳнат муносабатлари соҳасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига доир конституциявий принципни рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини пасайтирувчи баъзи бир камчиликлар ҳам борлигини таъкидламоқчи эдик. Ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид бошқа муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ҳолатлар рўйхатида оилавий аҳволининг эслатилмаганлиги жиддий камчилик бўлиб кўринади. Маълумки, оилавий мажбуриятлари бор бўлган ходимлар, хусусан ҳақ тўланадиган ишни бажарувчи ёки бажаришни хоҳловчи аёллар кўпинча камситишларга дучор бўладилар, ишни эркин танлаш ва хизмат поғонасидан юқорилаб боришга доир ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда катта қийинчиликларга учрайдилар.

Шу муносабат билан Меҳнат кодексининг 6-моддасида кўрсатилган “жинс” тушунчасининг шарҳланишини аниқлаш талаб этилади. Меҳнат муносабатлари соҳасида аёлларни ирқий камситиш (сегрегация), яширин ва яққол камситиш умуман жинси бўйича эмас, балки асосан оналиги белгисига кўра амалга оширилади. “Ҳомиладор аёл”, “болали аёл”, “ёлғиз она” каби ҳолатларнинг мавжудлиги меҳнат муносабатлари соҳасида яширин ва яққол камситишларнинг энг кўп бўлишини кафолатлайди. Аёнки, фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш аниқ мавжуд бўлган асосий ҳолатлар рўйхатини аниқлаш пайтида қонун чиқарувчи бу ҳолатни чеклаб ўтиши мумкин эмас.

Тенглик ҳуқуқи Меҳнат кодексининг 58-моддасида ҳам белгиланган бўлиб, у меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишни, ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-

Page 50: Download 737.74 KB

шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни кафолатлайди.

Меҳнат кодекси жинслар тенглиги билан бир қаторда фақат аёллар учун белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар тизимини ҳам назарда тутади. Бунга қуйидагилар киради:

- ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни – тегишлича уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб ишга қабул қилмасликни тақиқлаш;

- ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади;

- ҳомиладор аёлларни, уч ёшгача боласи бор аёлларни ишга қабул қилиш пайтида дастлабки синовга йўл қўйилмайди;

- ҳомиладор аёлларни ва икки ёшгача боласи бор аёлларни аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ишга ўтказиш;

- меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, шунингдек ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди;

- уч ёшгача боласи бор бўлган ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларда ишлайдиган аёлларнинг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган, давомийлиги қисқартирилган иш вақтига эга бўлиш ҳуқуқи;

- ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ( ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасига эга бўлиш ҳуқуқи;

- аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар;

- ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга бериладиган қўшимча таътиллар;

- ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар;

- болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар. Оналикни махсус муҳофаза қилишга қаратилган мазкур нормаларнинг

мавжудлиги меҳнат соҳасида аёлларни камситишлар учун ўзига хос асос бўлиб хизмат қилади.

Кейинги ўн йилликларда кўпгина мамлакатларда аёллар меҳнатини махсус муҳофаза қилишни белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатларни аста-секин

Page 51: Download 737.74 KB

бекор қилиш жараёни кечмоқда. Ана шундай бекор қилиш фойдасига бўладиган асосий сабаб – аёллар меҳнатини муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларининг уларнинг иш билан таъминланишига салбий таъсир кўрсатиши ва меҳнат қилиш гендер жиҳатидан муҳофаза этилаётган ҳозирги шароитларда аёлларда тўлақонли эмаслик туйғусини ривожлантиришнинг мутлақо қабул қилиб бўлмаслигидадир. Аёллар меҳнатини махсус муҳофаза қилишга доир ҳужжатлар жинс белгилари бўйича камситишларни таъқиқлаш тўғрисидаги қонунларга истиснолар ва алоҳида шартлар белгилаш билан кучсизлантирилади ёки бундай камситишлар тўғридан-тўғри бекор қилинади ёхуд бу ҳолатлар судлар томонидан қонунга зид деб эълон қилинади.8

Ўйлаймизки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш вазифаси – объектив шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ижобий маънодаги камситишлар тартиботидан тенг рақобатбардошлик тартиботига аста-секин ўтишдан, бундай пайтда аёллар учун ишга кириш, хизмат поғонасидан юқорилаш, ўз малакасини ошириш, иқтисодий фаолликнинг янги шакллари ва бошқа ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлай боришдан иборатдир.

2.2.МЕҲНАТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида: “Ҳар бир

шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” деб белгиланган. Шу тариқа, мамлакатнинг Асосий Қонуни меҳнатнинг эркин хусусиятини мустаҳкамлаб қўйган, бу ҳар бир шахс ишлаш ёки ишламаслик ҳуқуқига эга эканлигини билдиради. Меҳнат эркинлиги фуқаро учун касб ва фаолият турини эркин танлашни ҳам англатади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида меҳнат қилиш эркинлиги тўғрисидаги конституциявий принципни ривожлантирган ҳолда мажбурий меҳнатни тақиқловчи, яъни қандайдир бир жазони қўллаш (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаб туриш воситаси сифатида) таҳдиди билан ишларни бажаришга мажбурлаш, шунингдек ушбу Кодекснинг 57-моддасида ҳар бир кишига ишлаб чиқариш ва ижодий меҳнатга нисбатан ўз қобилиятларини ўзи тасарруф этиш ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мутлақ ҳуқуқини берувчи қоидалар белгиланган. Бундан ташқари, ҳар бир кишига иш берувчига бевосита мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш ўрнини эркин танлаш ҳуқуқи берилади. Шу билан бир қаторда, эркин равишда иш билан банд бўмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмаслиги кафолатланади.

Меҳнат кодексидан ташқари (68-модда), ходимларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 617–I-сонли Қонунида ҳам иш

Page 52: Download 737.74 KB

билан таъминлашнинг қўшимча кафолатлари белгиланган. Қонуннинг амалдаги таҳрири гендер жиҳатдан нейтралдир. Чунончи, унинг 7-моддасида давлат: ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга; таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга; ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга; жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга қўшимча кафолатларни таъминлаши назарда тутилган.

Шуни таъкидлаш керакки, Европанинг қатор давлатларида иш берувчига ходимларнинг муайян тоифаларини белгиланган нормалар доирасида мажбурий тартибда ишга қабул қилиш мажбуриятини юкловчи қоидалар қонун чиқариш даражасида мустаҳкамлаб қўйилган. Мисол учун, Италияда ана шундай шахслар тоифасига, ногиронлар билан бир қаторда, урушда ёки ишлаб чиқаришда жароҳатланиш натижасида ҳалок бўлганларнинг етим болалари ва бевалари ҳам киритилган. Мажбурий равишда ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўлмаган бошқа мамлакатларда бу масала уч томонлама битимлар орқали ҳал этилади.

Меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган механизмлардан бири ишга ёллаш пайтида камситишларни тақиқлашдир. Қатор хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларида ишга қабул қилиш пайтидаги камситишларни тақиқлаш асосларининг муайян рўйхати назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисидаги умумий норма (Меҳнат кодексининг 78-моддаси) билан бир қаторда, иш берувчига ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этишни тақиқловчи, шунингдек ёлланувчини ҳимоялашнинг айрим тартиботлари назарда тутилган 224-модда акс этган. Иш берувчи рад этиш сабабларини ёзма равишда маълум қилиши шарт. Ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Бироқ, амалиётда судларда ишга қабул қилиш пайтидаги камситишлар устидан шикоят қилиниши ҳоллари камдан-кам кўрилади. Бунинг сабаблари далилларни тақдим этишнинг қийинлигидадир, натижада аслида тўғри бўлган шикоятлар асоссиз деб топилади. Шу муносабат билан иш берувчининг ғайриқонуний рад этиш масъулиятини ошириш мақсадида иш берувчи зиммасига фақат моддий ва маънавий зарарни ундириш мажбуриятини юклашгина эмас, балки муайян ҳолатларда иш берувчига ишга қабул қилиниши ғайриқонуний рад этилган шахсни ишга қабул қилишни шарт қилиб қўювчи қарор ҳам қабул қилиш лозим кўринади.

Page 53: Download 737.74 KB

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг давлат кафолатлари тўғрисидаги қоидалар ҳам акс этган бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради:

- иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлиги;

- ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш;

- мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишига бепул ёрдам бериш;

- ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш;

- янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошириш;

- бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш;

- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имконияти.

Бельгия, Италия, Швеция, АҚШ каби қатор хорижий мамлакатларнинг қонунларида аҳолининг айрим қатламларини махсус қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Мисол учун, Швециянинг 1991 йилда қабул қилинган Меҳнат соҳасида эркаклар ва аёлларнинг тенг имкониятлари тўғрисидаги Қонунида иш берувчиларнинг ишчи ўринлари эркаклар ва аёллар ўртасида тенг тақсимланишини таъминлаш мажбурияти назарда тутилади. Бу ишловчи эркаклар ва аёллар нисбати бир хилда бўлмаган корхоналарда иш берувчи мазкур корхонада вакиллиги етарли даражада бўлмаган жинсдаги шахсларни қўшимча равишда ишга қабул қилиши шарт эканлигини билдиради. Англия-Америка ҳуқуқ тизими эса иш берувчи ишга қабул қилишда аёлларни ишга жойлаштириш истиқболига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян мезонларни белгилаган тақдирда фақат бевосита камситишларни эмас, балки билвосита камситишларни ҳам тақиқлайди. Масалан, ходимларни касби жиҳатдан танлашга доир мезонлар, агар бунда оилавий мажбуриятлари, кичик ёшли болалари бор бўлган аёлларга имконият бермайдиган бўлсалар, ана шундай мезонлар қаторига киради.

Шуни таъкидлаш керакки, айнан ана шу давлатларнинг қонун ҳужжатларида аёлларнинг камситилишига эмас, балки умуман жинс бўйича камситилишиларга йўл қўйиб бўлмаслигига асосий эътибор қаратилган. Қонун ҳужжатлари шундай шакллантирилганки, у аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бир хилда тааллуқли бўлиб, ҳар иккала жинсдаги шахсларни камситилишлардан бир хил даражада ҳимоя қилади. Шу муносабат билан кадрлар сиёсатига квоталаш принципларини жорий этиш пайтида аёллар учун эмас, балки ҳар иккала жинсдаги шахслар учун квота белгилаш мақсадга мувофиқ кўринади.

Page 54: Download 737.74 KB

2.3. СИНОВ МУДДАТИ

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ходимнинг ишга лаёқатлилигини белгилашнинг анъанавий усули сифатида дастлабки синовни назарда тутади. Чунончи, 84-моддада меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган:

- ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш; - ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг

мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 681–I-сонли Қонуни билан Меҳнат кодексига янгилик киритилди, унга кўра ҳомиладор аёллар, уч ёшгача боласи бор бўлган аёллар, корхона учун белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинаётганда, шунингдек олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар учун дастлабки синов белгиланмаслиги назарда тутилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро даражада ривожлантириш шундан далолат берадики, синов муддати концепциясининг ўзи ўзгарди, унинг мақсади кишининг фақат касбга яроқлилигини аниқлашдангина иборат бўлиб қолмай, балки ходим иш, меҳнат шароитлари, психологик вазиятни, бошлиқ билан “чиқишиб кета олиши”ни баҳолай олишидан иборат бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, синов муддатини ўтайдиган шахсларга алоҳида кафолатлар: ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш, фойдаланилмаган таътил учун компенсация, ногиронлар ва аёллар учун махсус қоидалар қонун даражасида назарда тутилмоқда.

2.4. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ ТУРИ

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида

меҳнат шартномаларининг иккита тури – муддатсиз ва муддатли турлари назарда тутилган. Чунончи, 75-моддада меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўжаллаб тузилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, Халқаро Меҳнат ташкилотининг нормаларига биноан ишни бошлаш ҳолатининг ўзи меҳнат шартномасини тузилган деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ана шундай қоидани ҳозирги замон меҳнат бозоридаги аҳволни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизнинг миллий қонун ҳужжатларига ҳам киритиш ўта муҳим деб ҳисоблаймиз.

2.5. МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

Page 55: Download 737.74 KB

Амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида (Меҳнат кодексининг 237-моддаси) ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўймаслик тарзида иш билан бандликнинг муайян кафолатлари назарда тутилган. Юқорида санаб ўтилган тоифалардаги аёлларни фақат корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳолларида уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан ишдан бўшатишга рухсат берилади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни ишга жойлаштириш даврида тегишли ижтимоий тўловлар тўланишини таъминлаган ҳолда амалга оширилади. Бу тоифадаги аёлларни албатта ишга жойлаштириш меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан шартнома тугатилган ҳолатларда ҳам иш берувчи томонидан амалга оширилади. Ишга жойлаштириш даврида муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатга уларнинг иш ҳақи сақланади. Бироқ, шуни тан олиш керакки, иш билан таъминлашнинг ушбу кафолати ҳали уни рўёбга чиқариш таъсирчан тартиботини ишлаб чиқишни талаб этади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат муносабатларини амалиётда таҳлил этиш қатор хорижий мамлакатларда бўлганидек, иш берувчининг “ходимни мажбур қилиб ишдан бўшатиш” борасидаги масъулиятини белгилаб қўйиш зарурлигидан далолат беради. “Ходимни мажбур қилиб ишдан бўшатиш” – меҳнат шартномасини бекор қилиш ходимнинг ташаббуси билан “ихтиёрий тарзда”, лекин амалда ўз ғайриқонуний ҳаракатлари билан ходимни расман ихтиёрий бўшашга мажбур этган иш берувчининг айби билан амалга оширилишини билдиради. Ходимни меҳнат шартномасини тугатишга мажбур этадиган бундай ҳолларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

- белгиланган вақтда, агар бу мавжудлиги иш берувчи томонидан исботланиши лозим бўлган форс-мажор ёки кутилмаган ҳолатлар натижаси бўлмаса, иш ҳақини тўламаслик;

- иш ҳақини асоссиз равишда камайтириш ёки лавозимида пасайтириш; - ходимни унинг малакасига мувофиқ бўлмаган, у буни таҳқирлаш

сифатида қабул қиладиган, касбининг завол топишига олиб келадиган бошқа ишга ўтказиш ва шу кабилар;

- ходимга нисбатан жинси, ирқи, дини, эътиқоди туфайли камситиш ҳоллари;

- иш вақти режими давомийлигини ўзбошимчалик билан ўзгартириш; - ходимга ва унинг оила аъзоларига нисбатан ахлоқсизлик ҳаракатлари,

зўравонлик ҳаракатлари, ходимга ёки унинг оила аъзоларига нисбатан ҳақоратлаш ёки ҳурматсизлик кўринишлари, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминламаслик ва ҳоказолар.

2.6. ИШ ВАҚТИ

Page 56: Download 737.74 KB

Меҳнат кодексида ҳафтасига қирқ соатдан ортиб кетиши мумкин бўлмаган иш вақти энг кўп муддатининг (115-модда) анъанавий нормалари акс этган. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шу билан бир қаторда, айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади. Бундай айрим тоифадаги ходимлар жумласига қуйидагилар киради:

- ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар; - I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар; - ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар; - алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар. Ходимларнинг ушбу рўйхати Меҳнат кодексига Ўзбекистон

Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 760–I-сонли Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин янада кенгайди. Шунга биноан уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга ҳам меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланди. Чунончи, 2281 -моддага мувофиқ уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Иш вақтининг қисқартирилган чоғида ушбу тоифадаги аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар, алоҳида иш хусусиятига эга бўлган ходимлар учун ҳам иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Меҳнат кодексининг қоидаларига биноан ишга қабул қилиш пайтида ёки кейинчалик ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир. Бунда тўлиқсиз иш вақти шароитларда ишлаш ходим учун йиллик асосий таътилнинг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ва бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирор бир чеклашларга сабаб бўлмаслиги ҳамда ишланган

Page 57: Download 737.74 KB

вақтга мутаносиб ёки бажарилган ишга боғлиқ тарзда ҳақ тўланиши кафолатланади.

Аёллар ҳуқуқларининг яна бир кафолати бу ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмаслигидир. Шу билан бирга, ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Бизнинг назаримизда, гендер тенглиги нуқтаи назаридан қараганда, ўн тўрт ёшга тўлмаган болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз эркакларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмаслигини ҳам белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

2.7. ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ ВА ТАНАФФУСЛАР

Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга дам олиш ва овқатланиш учун

бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.

2.8. ТАЪТИЛЛАР

Умумий қоидага мувофиқ бириинчи иш йили учун йиллик асосий

таътил ишнинг олти ойи ўтганидан кейин берилади. Шу билан бир қаторда, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари айрим тоифадаги шахсларнинг ушбу муддат тугагунига қадар ҳам таътилдан фойдаланиш ҳолларини назарда тутади, ана шундай тоифадаги шахсларга аёллар ҳам

Page 58: Download 737.74 KB

киритилган бўлиб, улар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилдан олдин ёки ундан кейин таътил олишлари мумкин.

Хорижий мамлакатларнинг аёлларни уларнинг бола туғиши даврида ижтимоий ҳимоя қилишга доир масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият давлатларда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътиллар ўртача 14–16 ҳафталик муддатга берилади ҳамда ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан нафақа тўланади.

Айрим мамлакатларда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича

ҳақ тўланадиган таътиллар тавсифи 9

Мамлакат Таътил муддати Нафақа миқдори ( фоизда)

Тўлов манбаи

Австрия 16 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Австралия 1 йил 0 - Бельгия 15 ҳафта 75-82 Ижтимоий суғурта Буюк Британия 14-13 ҳафта 90 Ижтимоий суғурта Германия 14 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Греция 16 ҳафта 75 Ижтимоий суғурта Дания 18 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Ирландия 14 ҳафта 70 Ижтимоий суғурта Исландия 2 ой Махсус чизма Ижтимоий суғурта Испания 16 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Италия 5 ой 80 Ижтимоий суғурта Исроил 12 ҳафта 75 Ижтимоий суғурта Канада 17-18 ҳафта 55 Ишсизлик бўйича

суғурта Янги Зеландия 14 ҳафта 0 - Нидерландия 16 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Норвегия 13 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Португалия 98 кун 100 Ижтимоий суғурта АҚШ 12 ҳафта 0 - Финляндия 105 кун 80 Ижтимоий суғурта Франция 16-26 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Швейцария 8 ҳафта 100 Иш берувчи Швеция 14 ҳафта 75 Ижтимоий суғурта Япония 14 ҳафта 60 Ижтимоий суғурта Болгария 120-180 кун 100 Ижтимоий суғурта Венгрия 24 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Вьетнам 4-6 ой 100 Ижтимоий суғурта Хитой 90 дней 100 Иш берувчи Куба 13 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Монголия 101 кун - Ижтимоий суғурта Польша 16-18 ҳафта 100 Ижтимоий суғурта Россия 140 кун 100 Ижтимоий суғурта Руминия 112 кун 50-94 Ижтимоий суғурта Украина 126 кун 100 Ижтимоий суғурта

Page 59: Download 737.74 KB

Ўзбекистон Республикасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

Аёл ёки мазкур шахсларнинг хоҳишига кўра улар болани парваришлаш таътилида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб уйда ишлашлари мумкин.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Болани парваришлаш таътилларининг вақти, агар жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.

Қонун ҳужжатларида йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашда аёлларга махсус имтиёзлар белгиланган бўлиб, унга кўра ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йиллик таътилларни бериш навбатини тартибга солувчи 144, 231-моддаларидаги қоидаларда гендер омили ҳисобга олинганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Чунончи, қуйидагиларга:

- ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши лозим ва ҳоказо.

Бундан ташқари, ишлаётган эркакларга, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилдан хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътили даврида фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Page 60: Download 737.74 KB

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил икки ёшдан уч ёшгача бўлган боласини парваришлаш бўйича; ўн икки ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга – ҳар йили ўн тўрт календарь кунигача таътил мажбурий тартибда берилади. Ўйлаймизки, икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани амалда парваришлаётган ёхуд ўн икки ёшгача бўлган икки ёки ундан кўп болани тарбиялаётган эркакларга ҳам имтиёзлар бериш эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам муайян турдаги кафолатлар бўлиб ҳисобланар эди.

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар камида уч ишчи куни муддатида ҳақ тўланадиган йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқиқига эгадирлар.

2.9. Меҳнат шароитлари

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида меҳнат қилиш шароитларига

кўра тартибга солиш қуйидагича бир неча йўналишлар бўйича, шу жумладан гендер нейтрал ва гендер фаол йўналишлар бўйича ҳам тартибга солинган:

1) Гендер нейтрал нормалар жумласига қуйидагилар киради: - ходимнинг жинсидан қатъи назар, меҳнат шароити ўта оғир, ўта зарарли

ва хавфли ишларда банд бўлганлар учун имтиёзлар ва афзалликлар (қисқартилган иш куни, қўшимча таътил, махсус овқатланиш, оширилган ҳақ тўлаш).

Меҳнат кодексининг 117-моддаси меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланишини назарда тутади. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Бундан ташқари, юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун йиллик қўшимча таътил берилади. Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади.

Page 61: Download 737.74 KB

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилади. Табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойлар рўйхати ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб қўйилади. Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларида табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бошқа жойларда ҳам ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш кафолатланади. Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

2) Гендер фаол нормалар жумласига қуйидагилар киради: - тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги

ишларда аёллар меҳнатини қўлланишни чеклаш, бундан ишлаб чиқариш зарурати бўлган ҳоллар мустасно;

- меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, ер остидаги ишларда аёллар меҳнатини қўлланиш, аёлларнинг улар учун белгиланган энг кўп нормадан ортиқ юк кўтаришлари ва ташишлари, шунингдек ҳомиладор аёллар ҳамда икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар меҳнатидан ҳар қандай оғир, зарарли, хавфли ва тунги ишларда қўлланиш тақиқланади.

Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги қоида мустаҳкамланган. Шу билан бирга, ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасида аёлнинг репродуктив саломатлиги ва келажак авлоднинг соғлиғи тўғрисида ғамхўрлик қилиш манфаатларидан келиб чиқиб аёлларнинг меҳнат шароити ноқулай ишлаб чиқаришларда банд бўлишини анъанавий равишда тақиқлаш қатор норматив ҳужжатларда меҳнат қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилгандир. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланиши, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустасно эканлиги белгилаб қўйилган. Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади. Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ҳамда улар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегараси

Page 62: Download 737.74 KB

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда тасдиқланади.

Шунга қарамай, жамият ва давлатнинг аҳолининг кўпайишига доир вазиятни яхшилашга бўлган эҳтиёжи ҳамда боланинг яшаш ва соғлом бўлиш ҳуқуқларига риоя этилиши тўғрисидаги ғамхўрлик, у ёки бу даражада, аёлларнинг касби бўйича иш билан таъминланиш ҳуқуқларининг чекланишига олиб келади. Бундан ташқари, шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар учун зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда ишлаш тақиқланиши айни бир вақтнинг ўзида мана шу ишлаб чиқаришларда эркакларнинг ишлаши учун рухсат бериш билан эркакларни камситишга йўл қўяди. Зарарли ишлаб чиқаришларда меҳнат қилишининг тақиқланиши аёлни давлатга қарам қилиб қўяди, аёл қандай ишлаб чиқаришларда, қайси вақтда, қандай шароитларда ишлаши кераклиги учун қарорни ҳам давлат қабул қилади. Бозор муносабатлари ҳамда иш ўринлари учун рақобат шароитларида давлатнинг тақиқловчи чоралари меҳнат бозорида алдамчилик ва эксплуатацияни кучайтириш учун хавфли қуролга айланади.

Ўйлаймизки, аёлнинг касбни эркин танлаши билан репродуктив саломатликни сақлаш манфаати ўртасидаги қарама-қаршилик ишлаб чиқаришни модернизация қилиш масалаларини ҳал этиш, маҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган янги технологияларни жорий этиш йўли билан барча ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш орқали ҳал қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида аёллар учун тақиқланган ишлар рўйхатини сақлаб қолишни ҳам, гендер тенглиги муаммоларига замонавий ёндашувлар нуқтаи назаридан қараганда, баҳсли эмас деб бўлмайди. Чунончи, аёлларнинг меҳнат соҳасидаги имкониятларини чеклайдиган ҳар қандай тақиқлар – ҳар кимнинг эркин касб танлаш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги 37-моддага зиддир.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларида гендер жиҳатдан мутаносиб сиёсатни сақлаб қолиш, аёллар меҳнатини махсус муҳофаза қилиш бекор қилинган қатор хорижий мамлакатлардан фарқли равишда, мамлакатимизда камситишларга қарши самарали амал қилувчи тартиботлар ҳали яратилмаганлиги, инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи техника ва технологиялар даражаси юқори эмаслиги, айрим иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаётганлиги, касаба уюшмалари таъсир доирасининг торлиги, ва ниҳоят, иқтисодий ривожланиш даражаси юқори эмаслиги билан боғлиқдир.

2.10. Давлат ижтимоий суғуртаси

Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг энг муҳим қисми барча

ходимлар учун мажбурий бўлган давлат ижтимоий суғуртасидир. Ана шу

Page 63: Download 737.74 KB

мақсадлар учун харажатлар ишчи кучининг баҳосига (меҳнат баҳосига) киритилади ва ишловчилар қонунда белгиланган объектив ҳолатларда: қарилик, касаллик, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касаллиги, боқувчисининг вафот этганлиги, оналик (ота-оналик), даволанишга эҳтиёж, ишсизлик кабилар туфайли иш ҳақидан маҳрум бўлган тақдирда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириладиган ишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат ижтимоий суғуртаси қоидалари ҳам гендер жиҳатидан йўналтирилган хусусиятга эгадир. Чунончи, суғурта ҳодисаларини ва улар бўйича тўловлар дастурини белгиловчи нормалар гендер юкига эгадир.

Давлат ижтимоий суғуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинган ходимларнинг ўзлари ҳам бадаллар тўлайдилар.

Суғурта қилинган ходимлар, тегишли ҳолларда эса уларнинг оила аъзолари давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан:

- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;

- бола туғилган пайтдаги нафақалар; - ёш бўйича, ногиронлик бўйича ва боқувчисини йўқотганлиги сабабли

давлат пенсиялари; - қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар билан

таъминланади. Ижтимоий суғуртанинг энг асосий турларидан бири – пенсия

суғуртасидир. Аёлларнинг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажига – уларнинг бола туғиш, уч ёшгача бўлган боласини парваришлаш даврлари ҳам киради. Пенсияга чиқиш учун энг катта ёш – умумий меҳнат стажи камида йигирма йил бўлган тақдирда аёллар учун эллик беш ёш ва умумий меҳнат стажи камида йигирма беш йил бўлган тақдирда эркаклар учун олтмиш ёшдир. Шу тариқа, бу ўринда ҳам гендер номутаносиблиги мавжуд бўлиб, у аёллардаги мавжуд имтиёзларга қарамай, аёлларнинг пенсия миқдори эркакларникидан кам бўлишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 703–II-сонли Қонуни амалга киритилиши билан жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиш иш берувчи учун ҳам, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун ҳам мажбурий бўлиб қолди. Жамғариб бориладиган тизимнинг жорий этилиши билан аёлларнинг пенсиялари миқдоридаги фарқ янада кўпроқ ортади, чунки аёллар оналик мажбуриятларини амалга оширишлари билан уларнинг меҳнат ҳақида орқада қолишлари ҳеч нима билан компенсация қилинмайди.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар асосан ўз иш ҳақларини кўпроқ бола туғиш, уч ёшгача бўлган боласини парваришлаш, ногирон боласини ва оиланинг бошқа аъзоларини парваришлаш сабабли ўз иш ҳақини кўпроқ йўқотадиган аёл оналар фойдасига тақсимланади. Бироқ соғлиқ суғуртаси тизими ва ишлаб чиқариш таваккалларидан иш ҳақи олиш

Page 64: Download 737.74 KB

кўпроқ эркакларга тааллуқли бўлиб, улар ўртасида оғир ва зарарли ишларда банд бўлганларнинг улуши кўпроқдир.

Шу тарзда, ижтимоий суғурта бўйича тўловларни чеклаш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъсир этади, лекин хусусан тўлиқ бўлмаган оилалардаги аёлларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Ижтимоий-меҳнат ҳимоясининг жамғарма принциплари ҳозирги вақтда меҳнат ва даромадлар тизимидаги амалдаги гендер фарқлари ҳолатида кўпроқ эркакларга ва уларнинг бу ҳаётдаги афзалликларига мўлжалланган бўлиб, бу билан жинс бўйича камситишни яна бир бор қайд этади.

2.11. Касаначилик меҳнати

Ўзбекистон Республикасида касаначилик меҳнати муаммосига

алоҳида эътибор берилади, чунки уй бекалари институти бизнинг жамиятимиз учун анъанавий ҳисобланади.

Аёлларнинг бола тарбиялаш ва оила аъзоларига хизмат кўрсатиш борасидаги уйдаги меҳнати учун ҳақ тўланмайди, у миллий ҳисобварақларга тушмайди ва ЯММ ҳисоб-китоблари пайтида ҳисобга олинмайди. Бу аёлларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшадиган меҳнат ҳиссасини ҳисобга олмаслик билан боғлиқ жиддий иқтисодий муаммони келтириб чиқаради. Аёлларнинг ҳанузгача ҳақ тўланадиган меҳнат соҳаси деб тушуниладиган меҳнат соҳасидаги ролини ҳисобга олмаслик аёлларни меҳнат бозорида тўлақонли бўлмаган ва иккинчи даражали ходимлар сифатида тушуниш билан боғлиқ ижтиомий-иқтисодий муаммони вужудга келтиради. Иш билан банд бўлмаган аёлларга нисбатан бугунги кундаги сафсата илгаригидек бўлмасада, уларни ниҳоят ўз “ҳақиқий ўринларини” топиб, “чинакам аёлларга” айланганликлари учун ҳар томонлама мақтовлар ёғдирадилар, лекин амалда бу уй бекаларига нисбатан эҳтиётсиз муносабат билан қўшилиб кетади, кўпинча эса уйдаги зўравонлик билан боғлиқдир. Бироқ аёлларнинг муаммолари (агар рекламага қараб баҳо бериладиган бўлса, аёллар зангга қарши кураш билан шуғулланиш ва эрларининг кўйлакларини бўяшдан бошқа ташвишлари бўлмаган бахтли уй бекалари бўлишлари керак) шулар билан ҳам тугамайди, чунки уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари ва талаблари ҳисобга олинмайди, ижтимоий ва меҳнат йўналишидаги дастурларга ҳам тушмайди. Мажбурий равишда уйда қолаётган аёллар муаммолари муносабати билан сиёсий муаммо юзага келади: чекланган давлат ресурслари муҳтож аёлларнинг тўлиқ бўлмаган доирасининг (фақат иш билан банд бўлганлар ва ишсизларнинг) ижтимоий-сиёсий муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилади, қолган маблағлар эса аҳолининг бошқа ижтимоий гуруҳлари фойдасига қайта тақсимланади. Кўриб турганимиздек, Россиядаги 2,5 млн. аёллар ҳозирча уйда “ўтиришга” мажбур эканлар – улар атрофидаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммолар кўпайиб ва юмалоқланган қор сингари катталашиб боради. Бу ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг илгари бизнинг жамиятимиз амалда дуч келмаган ва XXI асрда ҳал этилиши лозим бўлган янги гуруҳидир.

Page 65: Download 737.74 KB

Республика аҳолисининг иш билан бандлигини ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этиш, шунингдек касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан унинг саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтириш мақсадида 2006 йил 5 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3706-сонли Фармон қабур қилинди.

Қуйидагилар касаначиликни ривожлантиришнинг асосий вазифалари қилиб белгиланди:

- меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, касаначилик ижтимоий ҳимояси ва меҳнати муҳофазасини таъминлашни инобатга олган ҳолда аҳолини уй меҳнати фаолиятига кенг жалб қилиш учун қулай шароит яратиш;

- саноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноатида, шунингдек телекоммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;

- корхоналарнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган фуқароларга буюртмачилар томонидан хом ашё, материаллар ва яримфабрикатларни етказиб бериш ҳамда буюртма асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишни кафолатлашда барқарор шароитлар яратиш. Йирик саноат корхоналари билан касаначилар ўртасида кооперация

алоқаларининг ўрнатилиши, авваламбор, оила бюджети даромадларини оширишдек муҳим муаммони ҳал этади, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин қисқартиради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур Фармон билан касаначиларнинг иш стажини ҳисоблаш, уларга пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи таъминланиши белгилаб қўйилди.

Хулосалар ва тавсиялар

Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозорида давлатнинг ижтимоий

жиҳатдан ҳимоя қилиш ролини таъминлашга қаратилган сиёсат олиб борилмоқда, у хотин-қизларнинг ўз ҳаёт йўлини ўзи танлаш ва ўзини шахс сифатида юзага чиқариш эркинлигини кенгайтиришга имкон беради, жинс белгилари бўйича имкониятлар тенглигини кучайтиришга хизмат қилади. Зеро, бутун маърифатли жаҳон ҳамжамияти шунга интилмоқда.

Гендер тенглигига, яъни имкониятлар тенглигига риоя этиш тўғрисидаги масалага дунёда икки хил нуқтаи назардан қаралади. Бир қанча

Page 66: Download 737.74 KB

давлатларда ҳар иккала жинснинг юридик жиҳатдан тенглиги амал қилади, бу тенгликни маъмурий ва суд жиҳатидан таъминлашнинг самарали тартиботлари жорий этилган, ҳукумат томонидан меҳнат бозорида аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсат шакллари ва услубиятлари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини гендер нуқтаи назаридан таҳлил қилиш шуни тасдиқлайдики, бизнинг қонун ҳужжатларимизда меҳнат ҳуқуқининг умумий нормалари доирасида ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш пайтида жинси бўйича камситишларни тақиқловчи моддаларда ҳеч қандай камчиликлар йўқ. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида аёлларнинг ўз репродуктив функцияларини бажаришини таъминлашнинг муайян кафолатлари акс этган. Ота-оналикни, оналикни, оталикни ҳимоя қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланган. Булар – ҳомиладор аёлларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва иш ўрнини сақлаш имкони бўлмаган вазиятлар юзага келганда уларни албатта ишга жойлаштириш, ҳомиладор аёллар ва эмизикли ёшдаги болалари бор оналар меҳнатини муҳофаза қилиш, эмизикли боласини овқатлантириш учун танаффуслар бериш, оила ҳар қандай аъзосининг касал болани парваришлаши бўйича ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқи кабилардир.

Шу билан бирга, меҳнатни янгича қоидалар бўйича тартибга солишнинг бозор механизмларини шакллантириш аёлларнинг жамият ишлаб чиқаришидаги иштироки муаммоларини кескинлаштиради, уларни камситиш тамойилларини кучайтиради. Аҳолининг айнан ана шу тоифаси ҳозирги вақтда иш билан бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида энг заиф, меҳнат бозорида рақобатбардошлиги камроқ бўлиб, шунингдек аёллар ўзини эркаклар билан нотенг вазиятга қўювчи ва нотенг имкониятлар вужудга келишига имкон яратувчи қонун йўли билан белгиланган меҳнат имтиёзларига эга.

Меҳнат кодекси аёлларни сафарга жўнатишга, боласи уч ёшга тўлгунига қадар ишга чиққан аёлларни тунги, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларида ишлашга жалб қилишга тақиқлар белгилаб, бу билан уларни иш берувчи учун ноқулай ва мақбул бўлмаган ишчи кучига айлантириб қўяди. Шунинг учун ҳам меҳнаткаш аёлларни бола туғишнинг масъулиятли даврида давлат томонидан қонун йўли билан қўллаб-қувватлаш – уларнинг жамият томонидан эътироф этилган меҳнат қилиш ва даромад топишга бўлган табиий ҳаётий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг объектив омилидир. Меҳнат ҳуқуқига ходимнинг жинсини ҳисобга олган ҳолда гендер ёндашувни сақлаш зарур омил ҳисобланади ҳамда меҳнат бозорида ва иш билан бандлик соҳасида, ҳеч бўлмаганда ишлаб чиқаришни самарали юритиш ва ижтимоий келишувни сақлашга доир амалий тасаввурлардан келиб чиқиб, эркак ва аёл ходимлар мавқеи ва хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини гендер экспертизасидан ўтказиш қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди:

Page 67: Download 737.74 KB

1. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида Ўзбекистон Республикасида аёл кишиларнинг ҳуқуқлари кафили сифатида давлатнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги бошқарувчилик ролини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқдир.

2. Аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига “хотин-қизларга нисбатан камситиш” тушунчасини белгиловчи нормани киритиш зарур, бунга БМТнинг “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги 1979 йилги конвенциясининг 1-моддасида берилган тушунча асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6-моддаси эркак ва аёл ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини таъкидлайди ҳамда ҳеч кимнинг меҳнат ҳуқуқ ва эркинликлари чекланмайдиган ва ҳеч қандай имтиёзларга эга бўлмайдиган ҳолатларини белгилайди. Ушбу ҳолатлар руйхатига меҳнат натижалари ва ишчининг ишчанлик қобилияти билан боғлиқ бўлмаган талабни, яъни оилавий аҳволини киртиш максадга мувофиқдир. Меҳнат соҳасида латент ва яққол камситилиш умуман жинс асосида эмас, балки оналик белгисида асосида амалга оширилади. Куйидаги “ҳомиладор аёл”, “болалик аёл”, “ёлғиз аёл” ҳолатларнинг мавжудлиги меҳнат муносабатларида латент ва яққол камситилишининг юқори даражасини юзага келтиради.

4. Аёл икки функцияни – касб ва оналик вазифаларини қўшиб олиб бориши сабабли аёлнинг ишчи кучи иш берувчи учун камроқ эътибор қаратиладиган ишчи кучидир. Шу муносабат билан Меҳнат кодексининг камситиш тусидаги нормаларини тугатиш мақсадида аёлларга ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни ўзлари белгилаш ҳуқуқини бериш лозим. Бундан ташқари, аёлларга бериладиган ижтимоий ҳуқуқлар ва кафолатлар тизимига нисбатан мавжуд ёндашувларни ўзгартириш даркор. Чунончи, “оналик” тушунчасидан “ота-оналик” ёки “оилавий мажбуриятлари бўлган ишловчи эркаклар ва аёллар” тушунчасига ўтиш керак. ХМТнинг оилавий мажбуриятлари бўлган ходимлар тўғрисидаги цивилизациялашган бозор иқтисодиётига мос 156-Конвенцияси талабларига биноан аёллар билан бир қаторда қуйидаги эркакларни ҳам иш вақти режимлари ва ишдан бўшатиш тартиби бўйича тартибга солиш объекти сифатида белгилаш зарур деб ўйлаймиз: 3 ёшгача боласи бўлганларни (тунги ишлар бўйича); 14 ёшгача боласи бўлганларни (иш вақтидан ташқари ишлар, сафарлар, тўлиқсиз иш куни бўйича); ёлғиз оталарни (ишдан бўшатиш пайтида, иккита боласи мавжуд бўлганда таъминотни сақламасдан бериладиган таътиллар бўйича); эркакларни хотинининг ҳомиладорлиги ҳамда туғиши даврида ва бошқалар. Ана шундай янгиликларни киритиш фақат оналикни эмас, балки ота-оналикни ҳам меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида белгилаш ва ҳар иккала ота-онанинг ҳам болалар тарбияси учун масъулиятини ошириш имконини беради.

Page 68: Download 737.74 KB

5. Иш билан бандликнинг эркаклар ва аёлларга касб ва оила мажбуриятларини қўшиб олиб бориш имкониятини берувчи янги моделларини яратишга ташкилий ва қонун чиқариш йўли билан кўмаклашиш мақсадга мувофиқ кўринади. Ходимларнинг ана шундай гуруҳларига қисқартирилган иш куни белгилаш ва иш ўрнини ўзгартирмасдан иш вақтининг ўзгарувчан режимларини жорий этиш, уларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлигини кучайтириш; мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялаётган шахслар учун ташкил этилган “касаначилик” ва бошқа ишчи ўринлари учун корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасига солинадиган солиқларни қисқартириш – аёллар ва эркакларга иш соҳаларида қолиш, хизмат поғоналари бўйлаб кўтарилиш ҳамда ўз оилавий мажбуриятларини бажариш имконини беради.

65. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижтимоий-ҳимоялаш вазифаларини гендер жиҳатидан кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ундаги амал қилмаётган нормаларни ёки вазиятни ёмонлаштиришга олиб борувчи (масалан, тунги, оғир ва зарарли ишларда аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланганлиги) нормаларни бекор қилиш йўли билан тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда аёллар меҳнатини кафолатлашни аҳолини кўпайтириш муаммолари, келажак авлоднинг соғлом бўлиши, бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган фақат фаол оналик даврида, яъни ҳомиладорлик, бола эмизиш, икки ёшгача бўлган боласини парваришлаш таътилидан фойдаланиш давридагина қўлланиш лозим. Бошқа жиҳатларда эса она-аёлларнинг ишлаб чиқаришдаги мавқеини тартибга солишда тақиқлардан келишув тартиб-таомилларига ўтиш оқилона иш бўлар эди.

7. Уч ёшгача бўлган боласини парваришлаш таътилида бўлган аёллар ишга чиққанларидан сўнг малакаси ортда қолганлиги туфайли қисқартириш учун аниқ нишонга айланишлари мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда ташкилотлар ва корхоналарда иш берувчининг ҳисобидан мажбурий равишда малака ошириш тизимини йўлга қўйиш зарур. Ушбу чора ҳозирда етарли даражада рақобатбардош бўлмаган аёллар ишчи кучининг рақобатбардошлигини оширишда кучли омил бахш этади ҳамда эркаклар ва аёлларнинг иқтисодий нотенглиги муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан корхоналарда ёки иш билан таъминлаш хизматларида боласини парваришлаш таътилидан қайтган ходимларни ўз ишчи ўринларида энг кўп даражада мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг узлуксиз ўқувини ташкил этиш тўғрисидаги масалани қонун чиқариш йўли билан ҳал этиш даркор.

8. Раҳбар кадрларни квоталашнинг таъсирчан тартиботини жорий этиш йўли билан аёлларнинг хизмат поғоналаридан юқорилашини тартибга солиш тизимини ишлаб чиқиш; тадбиркорлик ва директорлик корпуси учун аёл етакчиларни тайёрлашни кенгайтириш; аёллар иштирокини шарт қилиб қўйган ва тенг имкониятлар яратиб, уларни биринчи навбатда қабул қилган ҳолда лавозим учун очиқ даврий танловлар тизимини қўлланиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Page 69: Download 737.74 KB

9. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш унга ҳозирда чет эл юриспруденциясида пайдо бўлган принципиал янги ҳолатни ҳам киритишдан иборат бўлиши лозим. Бу – ходимнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, шахсий ҳаёти махфийлиги, унга аралашилмаслигига, ишдаги зўравонликдан ҳимоя қилинишга бўлган ҳуқуқидир.

10. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнат соҳасида турли асосларга кўра камситишларни тақиқлар ҳамда камситишларга дучор бўлган шахсларга бузилган ҳуқуқларини тиклаш, моддий зарарни ундириш ва маънавий зарарни компенсация қилиш тўғрисида судга мурожаат этиш ҳуқуқини берар экан, камситиш ҳолати ва уни амалга ошириш нияти мавжудлиги ёки йўқлигини исботлаш мажбурияти кимнинг зиммасида эканлигини белгилаб бермайди. Шу туфайли Меҳнат кодексига ходимга нисбатан камситишлар, шу жумладан жинс асосида камситишлар нияти йўқлигини исботлаш мажбурияти иш берувчининг зиммасида бўлишини киритиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Хорижий мамлакатларнинг (Швеция, Буюк Британия) амалиётини ўрганиш асосида аёлларнинг меҳнат бозоридаги ҳамда ҳаёт фаолиятининг бошқа соҳаларидаги мавқеини ошириш, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари тўғрисидаги конституциявий қоидага амал қилинишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа камситишларга барҳам бериш мақсадларида Ўзбекистонда “Эркаклар ҳамда аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва тенг имкониятлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш лозим. Ушбу қонуннинг қоидаларида эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинликлари, тенг имкониятларини таъминлашга, жинсий асослар бўйича камситишларнинг олдини олишга доир давлат сиёсатини рўёбга чиқариш чора-тадбирларини белгилаб қўйиш, давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар мансабдор шахсларининг, шунингдек тадбиркорларнинг тенг ҳуқуқлилик тўғрисидаги қонуннинг қоидаларига риоя этиши устидан назорат қилиш ва кузатиш механизмини белгилаб қўйиш зарур. Айнан ана шу қонун гендер тенглиги тушунчасини аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқий мақоми ҳамда уни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларда рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар сифатида белгилаб қўйишга даъват этилгандир. Ушбу қонунда камситишларга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисидаги мазкур принципни давлат ва жамият фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан марказий ва маҳаллий даражадаги давлат органларининг раҳбар тузилмаларини шакллантиришда, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-меҳнат тусидаги масалаларни ҳал этиш чоғида ҳисобга олиш тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаб қўйиш даркор.

“Эркаклар ҳамда аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва тенг имкониятлари тўғрисида”ги қонунда эркаклар ва аёллар давлат хизматига кираётганида ҳамда уни ўтаётганида, фаол ва пассив сайлов ҳуқуқларини амалга ошираётганида ҳар иккала жинсдаги шахслар учун ҳам тенг имкониятларни рўёбга чиқариш, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги

Page 70: Download 737.74 KB

иштирокини давлат томонидан кафолатлаш белгилаб қўйилиши, шунингдек қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг эркаклар ҳамда аёлларнинг ҳуқуқлари тенглиги ва имкониятлари тенглигини таъминлаш борасидаги ваколатларини мустаҳкамлаб қўйиш зарур. Қонунга жинсий асослар бўйича камситиш ҳолларидан шикоят қилиш тўғрисидаги қоидани, шунингдек эркаклар ҳамда аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва тенг имкониятларини таъминлаш соҳасида давлат органларининг статистика ва мониторингни шакллантиришга доир мажбуриятларини киритиш лозим.

11. Ҳозирга вақтда “Тенг имкониятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланган бўлиб, у харакатсиз қолиб кетди.

Шундай қилиб, ўтказилган гендер таҳлили шуни кўрсатадики, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида оналик (ота-оналик) омилининг ижтимоий аҳамиятини сақлаб қолиш камситиш ҳисобланмайди, чунки у давлатнинг ғамхўрлик қилишига бўлган объектив эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ишловчиларнинг жинс ва оилавий аҳвол бўйича имкониятларини бараварлаштиришга қаратилгандир.